Осиёнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар учлиги маълум бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Осиёнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар учлиги маълум бўлди

Спорт 19-11-2015, 11:46 1 009

Осиёда 2015 йилнинг энг яхшиларни аниқлаш маросими Ҳиндистон пойтахти Нью-Дели шаҳрида бўлиб ўтади. ОФК расмий сайтининг маълумот тарқатишича, қитъада йилнинг энг яхши футболчиси бўлиши мумкин бўлган ўйинчилар сони 3 тагача қисқартирилди, деб хабар беради «Sports.uz».

Осиёнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар учлиги маълум бўлди

Унга кўра, БААлик футболчилар Аҳмад Ҳалил ва Омар Абдулраҳмон ҳамда хитойлик Женг Жилар 2015 йилнинг энг зўр футболчиси бўлиш учун даъвогар дея эътироф этилмоқда.

Номзод футболчиларнинг 10 талик рўйхатидан ўзбекистонлик Сардор Рашидов ҳам ўрин олган эди. Аммо якуний рўйхатдан жой олиш Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзосига насиб этмади.

Аёл футболчилар орасида эса Ая Мияма (Япония), Элиза Келлонд-Найт (Австралия) ва Руми Утсуги (Япония)лар ғолиблик учун кураш олиб боради.

Ғолиблар 29 ноябрь куни бўладиган гала-концерт давомида маълум қилинади.


Манба: Daryo.uz
loading...


Zamin.uz нинг Facebook’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.