15:39 / 19.11.2015
4 848

Боливиядаги ўйин чоғида футболчи яшин уриши натижасида ҳалок бўлди

Боливиядаги ўйин чоғида футболчи яшин уриши натижасида ҳалок бўлди

Боливияда Вильясон шаҳрининг икки жамоаси ўртасидаги ўйин давомида футболчилардан бири яшин уриши натижасида ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».

Фожиа 14 ноябрь, шанба куни Аргентина билан чегара яқинидаги Вильясон шаҳрида содир бўлди. Тергов маълумотларига кўра, яшин ўйин бўлаётган майдонга келиб урилган. Оқибатда жамоалардан бирининг футболчиси Давид Альварес вафот этган.

Маҳаллий ОАВлар ёзишича, яна саккиз ўйинчи шикастланган, уларнинг жароҳатлари қай даражада эканлиги маълум қилинмаяпти.


Манба: Daryo.uz

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Боливиядаги ўйин чоғида футболчи яшин уриши натижасида ҳалок бўлди
[/banner_pushhouse