“Локомотив” клубининг португалиялик бош мураббийи Микаэль Секейра ва унинг иш услуби тўғрисида барчамизда озми-кўпми тасаввур пайдо бўлди. У ўз жамоасида янги ўйин услубини қуряпти. Кўпчиликда “Локомотив”нинг ўйини яхши таассурот қолдиряпти. Sports.uz мухбири португалиялик мутахассис билан қатор мавзуларда суҳбатлашди.
- Ўзбекистонда ўзингиз учун ниманидир кашф қилдингизми?
- Ҳа, албатта. Менинг юртим – Португалияда Ўзбекистон ҳақида кўпчилик ҳеч нима билмасди. Лекин мен бу ерга келганимдан сўнг, юртингизнинг биринчи навбатда тезлик билан ривожланиш маданияти, тарихий обидалари ва ўзига хос мўъжизаларини кўрар эканман, бу жуда катта нарса. Бу ернинг мусиқалари ва тарихий обидалари дунёга танилиб боряпти. Мустақилликдан кейин Ўзбекистон яхши ривожланиб боряпти. Кўпчиликка маслаҳат бераман, ишонч билан: бу шундай мамлакатки, одамларининг дунёқарашлари ўзгача, бу ерга келганлар учун ёқимли эсдаликлар бўлади. Шунинг учун ҳаммага Ўзбекистонга келишни маслаҳат бераман. Яна нима дейишим мумкин? Бу ердаги инсонлар, мамлакат ажойиб. Мустақиллик байрами билан табриклайман. Бу ерда келажакда янада ўсиш учун катта имкониятлар бор. Ўзбек одамларнинг ҳусни ва кўриниши ҳам ўзига яраша жозиба беради. Муҳит фантастика. Мана шундай муҳитга тушганимдан хурсандман.
- “Локомотив”нинг ўйинида сизнинг имзоингиз кўриниб турибди. Лекин ҳали чемпионликка бироз эрта кўриняпти. Жамоани қанча муддатда чемпионликка етаклай оласиз?
- Ҳар бир мураббийни ўйин бўйича идеяси бўлади. Шуни ўйинчиларга етказиб беришни билиш жуда муҳим. Бунинг тайёргарлиги ва услубга мослашишга вақт керак. Энг кераклиги шуки, майдонга тушадиган футболчилар мураббийга нисбатан ишонч ҳосил қилиш керак. Мана шу ишончга эга бўлган жамоа ҳар доим натижа кўрсатиш иштиёқида бўлади. “Локомотив”да ҳам ўйинчилар шу нарсани вақт ўтган сари тушуниб етишди. Энди кўтарилишга эришишяпти.
- Сиз доим матбуот анжуманларида футболчиларингизни ҳимоя қиласиз, ютқазган пайтларда ҳам қўллаб-қувватлайсиз. Айтинг-чи, жамоангизда тартиб-интизомни бузган ўйинчилар ҳам бўлдими ва уларни қандай жазоладингиз?
- Ҳар доим мен ўз гуруҳимда бирга ишлайдиганларни ҳимоя қилиб келаман. Уларни ҳеч қачон ташлаб қўймайман. Менга лидер сифатида масъулият берилган бўлса, доим қўл остимдагиларни ҳимоя қилиб, улар билан олдинга интилишга ҳаракат қиламан. Ҳамма вақт бирга ишлаётганларни ростгўй бўлишга чақираман, майдонда ҳам, ҳаётда ҳам.
- Оилангиз ҳақида ҳам гапирсангиз. Сиздан ташқари футбол билан шуғулланадиганлар ҳам борми?
- Менинг оилам ҳеч қачон футболдан ўзини олиб қочмаган. Мени 7 ёшимда футболга беришган ва шундан бери ушбу спорт тури билан шуғулланиб келяпман ва мана мураббийликкача етиб келдим. Бу бутун умрим футбол билан ўтаётганини англатади.
- Агар “Локомотив” Португалия чемпионатида қатнашса аутсайдер бўлиб қолмайдими?
- Португалияда тактик ўйинлар жуда ўзгариб кетган. “Локомотив”га шу нарсани олиб келдим. Жамоага тактик футболни ўргатяпман. Шу сабабли чемпионатга ва ўйинчиларга янгича тактик услуб қўл келади ва бу уларнинг кўтарилишига ёрдам беради.
- Энг яқин дўстингиз ким?
- Бу ерда дўстим бор. “Локомотив”даги барча инсонлар билан яхши муносабатдаман. Ҳаммани яхши кўраман. Бу ерга келишимга сабабчи бўлган Дани Чабрера деган дўстим бор. У билан Саудия Арабистонида ҳам бирга ишлаганман.
- Тошкентда сиз борадиган энг севимли жой?
- Кўп жойларга боришни унчалик ёқтирмайман. Бу ерда ўзим яшайдиган уйим бор. Асосан ишим билан бандман. Ҳар куни ҳар бир машғулотга тайёргарлик кўраман. Қайси усулда ва қандай позиция бўйича ўйнашни ўйлаб чиқаман. Уйда шу нарса устида бош қотираман. Кун сайин ўйинимизни яхшилаш, жамоамизни кўтарилиши ва футболчиларга ёрдам бериш бўйича ўйлайман.
- Ўзбек тилида қайси сўзларни ўргандингиз? Футболчиларга ўзингиз истаган барча гапларни таржимон етказа олаётганига ишончингиз комилми?
- Айрим сўзларни ўрганишга ҳаракат қилдим. Лекин осон бўлмади. Шу боис ўзимга сифатли таржимон қидиришга ҳаракат қилдим ва яхши ҳамки топдим. Таржимоним орқали ўйинчиларга мотивация беряпман. У ҳар бир сўзимни йигитларга тўла-тўкис етказиб беряпти. Менда мана шундай таржимон борлигидан ўзимни хотиржам ҳис қиламан.
- Одатда ўйиндан бир кун олдинги вақтни қандай ўтказасиз? Масалан, кўпчиликни қандайдир одатлари бўлади?
- Ҳар доим олдиндан тайёргарлик кўриб юраман, жуда чуқур тайёрланаман. Йиғилиш ўтказганимда бир ҳафталик иш режамизни айтаман. Ўйинга ҳамма вақт тайёр туришимиз лозим. Шу нарса устида ўйлайман ва режалар тузиб чиқаман.
- Клуб билан тузган шартномангиз 2022 йил охиригача. Аммо эшитишимча, бу йилги натижаларга қараб жамоадаги тақдирингиз аниқ бўлар экан, шу ростми?
- Ўйинимизни янада кучайтиришга ва йил охиригача юқори поғоналарда бўлишга астойдил ҳаракат қиляпмиз. Охирги учрашувларда ўйинчиларим ўзларини яхши кўрсатяпти. Ўйинимиз очилиб, ўсиш учун катта имконият борлиги сабабли ҳам бу мавсумни юқори ўринларда тугата оламиз. Бу жамоада менда ҳамма нарса бор. Ихтиёримда мана шундай катта жамоа борлигидан хурсандман. Ўйлайманки, ўзини кўрсата оладиган характер ва куч-қудратга эгалар. Бу борада имконият бўлади. Клубдаги ҳамма ўзидаги борини “Локомотив”га беради.
- Ўзбекистонда сиз учун энг кучли мураббий ким?
- Бу чемпионатда иштирок этишнинг ўзи бўлмайди. Суперлига оғир чемпионат. Чунки шундай клублар борки, улар анча йиллардан бери битта мураббий билан ишлашади. Лекин ўйлаганларимни амалга татбиқ этиб, қисқа муддатларда натижаларга эришиш осон эмас.
- Суҳбат учун раҳмат.
- Сизга ҳам катта раҳмат, шунчалик эътибор қаратганингиз учун. Омад тилаб қоламан.
Шуҳратбек Жўраев
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди