
Италия чемпионатида 11-тур учрашувлари давом этмоқда. "Сассуоло" жамоаси сафарда "Аталанта"ни йирик 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
"Неро-верди" бош мураббийи, Италия терма жамоаси билан 2006 йил жаҳон чемпиони бўлган Фабио Гроссо ушбу муваффақият юзасидан ўз фикрларини билдирди. У натижадан жуда мамнун.
"Бизга шундай сеҳрли ўйин керак эди. Биз бунга эриша олдик, гарчи айрим жойларда омад ҳам биз томонда бўлди. Бу натижа турнир жадвалидаги ҳолатимиз учун жуда муҳим", – деди дея Гроссонинг сўзларини derbyderbyderby.it нашри келтиради.
Мазкур ғалабадан сўнг "Сассуоло" А Серия турнир жадвалида саккизинчи ўринга кўтарилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар