date

Гвардиола Холанднинг кетмоқчи эканидан норози

Гвардиола Холанднинг кетмоқчи эканидан норози
Норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Холанд "Манчестер Сити"ни тарк этиб, Мадриднинг "Реал" клубига ўтишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Defensa Central нашрининг маълумотларига кўра, "шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Холанднинг клубни тарк этиш истагидан норози.

Янги шартномага товон пули бандини киритиш қарори сабабли Гвардиола клуб раҳбарияти билан ҳам келишмовчиликка бориб қолган. "Манчестер Сити" Холандни 2022 йилда ўз сафига қўшган эди.

Жорий мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларда 15 та ўйинда қатнашиб, 19 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди. 25 ёшли футболчининг "Манчестер Сити" билан амалдаги шартномаси 2034 йилгача мўлжалланган.

Transfermarkt порталининг баҳоларига кўра, футболчининг трансфер қиймати 180 миллион еврони ташкил этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола Холанднинг кетмоқчи эканидан норози