
Мадриднинг "Реал" клуби расмий сайти орқали дарвозабон Тибо Куртуанинг жароҳати ҳақида баёнот берди. 33 ёшли белгиялик футболчи тиббий кўрикдан ўтказилган ва унинг ўнг оёғининг аддуктор мушакларида жароҳат аниқланган.
Куртуанинг тикланиш муддати ҳозирча маълум қилинмаган. Эслатиб ўтамиз, якшанба куни "Реал" Ла Лига 11-турида "Райо Валекано" билан дуранг (0:0) ўйнади.
Бироқ, Куртуа ушбу учрашувда тўлиқ 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Хаби Алонсонинг жамоаси айни пайтда Испания чемпионатида пешқадам бўлиб, "Барселона"ни уч очкога ортда қолдирмоқда.
"Реал" 23 ноябрь куни сафарда "Эльче" жамоасига қарши навбатдаги учрашувини ўтказади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг