
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд яна бир бор ўз маҳоратини намойиш этди — бу сафар "Ливерпул"га қарши ўйинда. Норвегиялик футболчи якшанба куни бўлиб ўтган учрашувнинг 13-дақиқасида пенальтини голга айлантира олмади, бироқ 29-дақиқада тўпни ўйиндан киритиб, хатони тўғрилади.
Opta маълумотларига кўра, Холанд АПЛнинг дастлабки 11 турида 14 та гол урди. Бу мусобақа тарихидаги иккинчи энг яхши кўрсаткич бўлиб, у фақат ўзининг 2022/23 йилги рекордидан (17 гол) ортда қолмоқда.
Эрлинг Холанд АПЛ 2025/26 мавсумида тўпурарлар рўйхатида яққол етакчилик қилмоқда ва энг яқин таъқибчи Игор Тиягодан олти голга олдинда.
"Манчестер Сити" эса турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди ва "Арсенал" билан бўлган фарқ тўрт очкони ташкил этади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.