Фото: Instagram
Профессионал бокснинг суперенгил вазн тоифаси (-63,5 кг) вакили Шоҳжаҳон Эргашев (21-0, 19 КО) ўзининг навбатдаги жангини 26 май куни АҚШда ўтказади.
8 раундга мўлжалланган бу жангда Эргашевга Буркина Фасо вакили Иссуф Кинда (18-5, 7 КО) рақиблик қилади.
Жанг Salita Promotions томонидан ташкиллаштирилган бокс оқшоми доирасида Ford Community Center (Мичиган, АҚШ) аренасида ўтказилади.
Эргашев сўнгги жангини 2021 йилнинг декабрь ойида ўтказиб, унда Таиланд вакили Аэккауэе Кауманени нокаутга учратганди. Кинда эса охирги марта 2020 йилнинг июлида рингга кўтарилган ва унда мағлубиятга учраган.
Шоҳжаҳон январь ойида профессионал боксдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилганди. Бироқ орадан кўп вақт ўтмай боксга қайтганини эълон қилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда