
Норвегиянинг оламшумул режасидан бири — сув ости туннел тармоқлари орқали паромларнинг ишини осон қилишдан ҳамда уларнинг сонини камайтиришдан иборат. Паром — жуда ҳам керакли транспорт воситаси, аммо улар кўп бўлганда, ўтаётган кемаларга халал беради. Бундан ташқари, паромнинг кўриниши чиройли ҳам эмас. Улар ёрдамидаги саёҳат эса икки, уч баробар узунроқ ва толиқтирувчи бўлиши мумкин, дейилади "Кун" нашрида.
Сув ости туннели саёҳатчиларга паромларсиз сафар қилишларига ёрдам беради. Бу эса мундарижани текшириб, навбатдаги сафарга кеч қолмаслик ҳақида қайғуришга якун ясайди. «Сув ости сузувчи кўприклари» — лойиҳага мувофиқ, улар айнан шундай номланади — 30 метр чуқурликдаги махсус платформа орқали ишлайдиган катта қувурдан иборат. Туннел жойлашадиган понтонлар ҳавза қаъригача чўзилган тўсинлар билан кенгайтирилади. Туннелнинг ҳар бири икки чизиқли йўл тушиши учун етарлича кенг бўлади.
Муаммо узоқ вақт аввал пайдо бўлган. Кристиансанн шаҳридан Тронхеймгача бориш учун қарийб 1100 километр масофа босиш керак. Бундай сафар йўлда турган еттита паромлар туфайли тахминан бир кун вақтни олади.

Шу сабабли, шахсий автомобилда ҳеч нарсага чалғимай, саёҳат қилиш анча қулай. Туннел қуриш лойиҳаси ҳам айнан шуни мақсад қилиб олган.
Дастлабки ҳисобларга кўра, режани амалга ошириш учун 25 миллиард доллар маблағ сарфланади. 2035 йилга келиб эса сув ости туннели одамлар манзилларини деярли икки, уч баробар яқин қилишга хизмат қилади.
Савол туғилади: нима учун бунинг ўрнига тезда битиши мумкин бўлган, кам ҳаражатни талаб қилувчи кўприклар қурилмайди? Жавоби оддий. Ер ва об-ҳаво шароити туфайли кўприклар яхши танлов бўла олмайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар