Фото: Moritz Seidel / ETH Zürich
Цюрихдаги Швецария олий техника мактаби олимлари ўзига хос лазер қурилмасини яратди. Ушбу янги технология тарихдаги энг кучли ўта қисқа лазер импулсларини ҳосил қилади. Олимларнинг таъкидлашича, назарий жиҳатдан бу импулслар қисқа вақт давомида 100 минг дона чангютгични ишга тушириш учун етарли қувватга эга бўларди.
Тадқиқотчилар таъкидлашича, лазер кўпинча узлуксиз ва тўпланган ёруғлик нури сифатида тасаввур қилинади. Бироқ унинг бошқа турлари ҳам мавжуд. Масалан, илм-фанда кўпинча жуда қисқа вақт — сониянинг миллиарддан бир қисмидан ҳам камроқ давом этадиган қисқа импулслар зарур бўлади. Бу йўналишда Швейцария муҳим ютуққа эришди.
Олимлар ишлаб чиққан лазер қурилмаси ўртача қуввати 550 W бўлган жуда қисқа импулслар ҳосил қилади. Бу аввалги рекорддан 50 фоиз юқори. Ноёб қурилма максимал қуввати 100 MW’гача бўлган импульсларни яратиши мумкин. Улар 1 пикосекунддан кам вақт давом этади — тадқиқотчилар буни “секунднинг миллиондан бир улушининг миллиондан бир улуши” деб таъкидлади. Шу билан бирга, қурилма бир сонияда 5 миллион импулс ишлаб чиқаради.
Ноёб ишланмани яратиш учун швейцариялик мутахассислар чорак аср давомида қисқа импулсли дискли лазерларни такомиллаштириш устида изланиш олиб борди. Яқинда улар кўзгуларнинг махсус жойлашувини қўллади.
Улар лазер ичидаги ёруғликни дискка бир неча марта юборади, шундан кейингина у чиқиш кўзгусига етиб боради. Бу технология ёруғликни сезиларли даражада кучайтириш имконини беради.
Бундан ташқари, олимлар яримўтказгич материалдан махсус кўзгу яратди. Унга тушаётган ёруғлик қанчалик кучли бўлса, кўзгу шунчалик кўп ёруғликни қайтаради.
Тадқиқотчилар ишланма ўз самарасини кўрсатганидан хурсандлигини таъкидлади. Уларнинг айтишича, янги лазердан турли соҳаларда фойдаланиш мумкин. Масалан, у жуда аниқ соатлар ясашда қўл келиши мумкин. Шунингдек, технология турли материалларга ишлов беришга йўналтирилади.
Швецария олимлари, Лазер қурилмаси, Импулслар, Рекорд даражада, Кучли лазер “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Исроилга қурол сотишни тўхтатиш АҚШ Сенатида кўриб чиқилади
Зеленский: «Путин жуда сезгир...»