
Солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш — давлат бюджети барқарорлиги ва иқтисодиёт ривожининг муҳим омили ҳисобланади.
Шу мақсадда Зарбдор туманида Мажбурий ижро бюроси томонидан солиқ қарздорлигини бартараф этиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Жиззах вилояти Солиқ бошқармаси қарорига асосан, “Z.T” МЧЖ 150 миллион сўмлик солиқ тўловини белгиланган муддатда амалга оширмагани сабабли, қарздорликни ундириш юзасидан ижро ҳужжати МИБнинг Зарбдор тумани бўлимига келиб тушди.
Давлат ижрочилари томонидан қарздорнинг банк ҳисоб рақамларига банд солиниб, мол-мулкларига тақиқ қўйилди. Кўрилган мажбурий ижро чоралари натижасида корхона томонидан 150 миллион сўмлик солиқ қарзи тўлиқ тўлаб берилди.
Мажбурий ижро бюроси томонидан солиқ қарздорликларини ундириш ишлари изчил давом эттирилмоқда.
Бундай чора-тадбирлар солиқ интизомини мустаҳкамлаш ва давлат бюджетига тушумларни оширишга хизмат қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.