date

Эстевaо нима учун "Барселона"га ўтмаган?

Эстевaо нима учун "Барселона"га ўтмаган?
"Челси" ўйинчиси Эстевaонинг агенти Андре Кюри футболчининг "Барселона" билан бўлган музокаралари ҳақида маълумот берди. "Биз 2021, 2022, 2023 ва 2024-йилларда Эстевaо бўйича "Барселона" билан гаплашганмиз.

Мен унинг келажакда жаҳон футболида катта ўрин эгаллашига ишонганим учун футболчини таклиф қилиш учун уларнинг офисларига ташриф буюрганман. Аммо "Барселона"нинг молиявий ҳолати беқарор бўлгани учун битимни амалга оширишнинг имкони бўлмади.

Бу ачинарли ҳолат, аммо футбол шундай. "Барселона"нинг техник штаби Эстевaони трансфер қилишни доимо маъқуллаган, аммо молиявий чекловлар сабабли Деку бу борада ҳеч нарса қила олмаган," - деди Кюри Cadena SER нашрига.

Эслатиб ўтамиз, сешанба куни Чемпионлар Лигаси доирасида "Челси" "Барселона"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди ва учрашувда Эстевaо гол муаллифи бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эстевaо нима учун "Барселона"га ўтмаган?