Трамп сиёсатига ички танқид: Республикачилар TEPUBLICAN бўладими?

Дунё1 дақиқа ўқиш146
Трамп сиёсатига ички танқид: Республикачилар TEPUBLICAN бўладими?

АҚШ сиёсатида янги сиёсий ном пайдо бўлиш арафасида. Президент Доналд Трампнинг ўзи Truth Social платформасида Республикачилар партиясининг унинг сиёсатини қўллаб-қувватловчи аксарият аъзоларини ўзгача аташ имкониятини таклиф қилди. Унинг ўзи "TEPUBLICAN" ёки "TPUBLICAN" вариантларини ўртага ташлаган бўлса, ўғли кичик Доналд Трамп эса "Трампликачилар" (Trumplican) номини муносиб кўрди.

Маъқуллаш рейтинги пасаймоқда

Бу номлар ҳақидаги баҳслар Президентнинг маъқуллаш рейтинги лавозимига киришганидан бери муттасил тушиб бораётган бир пайтда юзага чиқди. The New York Times газетасининг ўртача ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирда 41 фоиз америкаликлар Трампни қўллаб-қувватламоқда, 55 фоизи унинг сиёсатини маъқулламайди. Анъанавий равишда Республикачиларни қўллаб-қувватловчи Fox News телеканали ҳам Трампнинг обрўси тушиб кетганини қайд этмоқда.

MAGA ҳаракати ичидаги зиддият

Сўнгги ҳафталарда Трамп ўзининг "Make America Great Again" (MAGA) ҳаракатининг асосий вакиллари томонидан ҳам кўп бора норозиликларга учрамоқда. Ҳаракатнинг энг кўзга кўринган шахсларидан бири, конгрессмен Маржори Тейлор Грин миллиардер Жеффри Эпштейнга тегишли ҳужжатларни эълон қилишдан дастлаб бош тортгани учун Трамп билан кескин баҳсларга киришди.

Грин Конгрессни тарк этишини эълон қилиб, Оқ уйни давлат қарзининг ошиб бораётгани, иш ўринлари ноқонуний мигрантлар билан алмаштирилгани ва хорижий манфаатларни молиялаштириш каби масалаларда қайта танқид қилди. Шунингдек, унинг собиқ маслаҳатчиси Стив Бэннон Президентнинг "Америка биринчи ўринда" тамойилига зид равишда ташқи сиёсатга ҳаддан ташқари эътибор қаратаётганидан норозилик билдирган.

Тариф сиёсатига норозилик

Washington Post ва ABC томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, Республикачиларнинг тўртдан бир қисми (25 фоизи) Трампнинг божхона тарифларига оид сиёсатини ёқламайди ва деярли ярми (47 фоизи) тарифлар инфляцияни кучайтиришини таъкидлаган. Бу ҳолатлар партия ичида сиёсий йўналиш борасидаги жиддий келишмовчиликларни кўрсатмоқда.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Саломатлик
    «10 та доридан кўра битта бедана тухуми фойдали» — ҳақиқатми ёки муболаға?
  2. Жамият
    «Синглиси бор акалар меҳрга муҳтож бўлмас экан»: оиладаги энг беғубор ришта ҳақида
  3. Жамият
    Ижара тўловлари ўз вақтида амалга оширилмагани учун Дамас автомашинаси хатланди
  4. Спорт
    Андони Ираола «Ливерпул» юлдузлари Вирц ва Исакнинг ҳамкорлигини юқори баҳолади
  5. Жамият
    Она меҳрига муштоқ бола онасининг бағрига қайтарилди
  6. Маданият
    Ўзбекистон халқ артисти Матёқуб Матчонов бугун 70 ёшда!
  7. Спорт
    «Олимпик-МобиУз» «Шўртан»ни мағлуб этиб, Суперлига йўлланмаси сари муҳим қадам ташлади
  8. Техно
    Apple Vision Pro’да сурат ичига кириш имконини берувчи технология намойиш этилди (видео)
  9. Маданият
    Чеченка оиласида қувончли хабар: блогер тўртинчи бор она бўлди (фото)
  10. Фойдали
    Нафас йўлига нарса тиқилиб қолса, сув ичириш мумкин эмас. Бундай вазиятда нима қилиш керак?