
Барселона ҳужумчиси Роберт Левандовскининг шартномаси узайтирилиши мумкин. Амалдаги келишув жорий мавсум якундига ниҳоясига етади.
Турли манбаларга кўра, поляк ҳужумчиси келаси ёзда каталонияликлар сафини тарк этиши кутилмоқда. Бироқ шартнома узайтирилиши эҳтимолини истисно қилиб бўлмайди.
Catalunya Radio хабарига кўра, Барселона президенти Жоан Лапорта Левандовскийга катта ҳурмат билан қарайди ва 37 ёшли юлдуз клубда эътиборли шахс ҳисобланади. Томонлар ҳамкорликни давом эттириш масаласини кўриб чиқиши мумкин, бироқ битта шарт билан – футболчи маошининг сезиларли даражада қисқаришига рози бўлиши керак.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар