Машҳур қўшиқчи Дуа Липа энди гўзаллик оламида: ўз косметика брендини чиқарди

1 дақиқа ўқиш912
Машҳур қўшиқчи Дуа Липа энди гўзаллик оламида: ўз косметика брендини чиқарди

Машҳур қўшиқчи Дуа Липа энди гўзаллик оламида: ўз косметика брендини чиқарди
Машҳур қўшиқчи Дуа Липа ўзининг шахсий юз парвариши линиясини тақдим этди. “Дуа” номли янги коллекция Британиянинг “Augustinus Bader” косметик бренди билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган, деб хабар беради Vogue.

Коллекция атиги учта маҳсулотдан иборат: тозаловчи восита, витаминли комплекс ва намловчи крем. Уларнинг нархи 40 дан 80 долларгача бўлиб, маҳсулотлар бренднинг расмий сайтида аллақачон сотувга чиқарилган.

Дуа Липа янги линиянинг креатив директори сифатида бевосита жараёнда иштирок этган. У дизайн, текстура ва бренд концепциясини шакллантиришда шахсан қатнашган. Линия минимализм фалсафасини акс эттиради — соддалик, тозалик ва илмий асосланган парвариш.

Машҳур қўшиқчи Дуа Липа энди гўзаллик оламида: ўз косметика брендини чиқарди

“Мен бу коллекцияни кундалик ҳаётим учун яратдим — тоза, содда ва самарали. TFC5 технологияси туфайли 'Дуа' маҳсулотлари терининг индивидуал эҳтиёжларига мослашади ва унинг соғломлигини мустаҳкамлайди,” — деди Дуа Липа.

Коллекциядаги маҳсулотлар:

– Balancing Cream Cleanser (€38) — макияж ва SPF қолдиқларини мулойимлик билан тозаловчи крем-гель;
– Supercharged Glow Complex (€78) — терини тиклайдиган ва табиий ялтираш берувчи витаминли комплекс;
– Renewal Cream (€72) — намликни сақловчи, эластикликни оширувчи ҳимоя крем.

“Augustinus Bader ” бренди илгари Виктория Бекҳем ва София Коппола билан ҳам ишлаган. Янги “Дуа” линияси эса ёш аудиторияга мўлжалланган бўлиб, замонавий парваришнинг янги стандартини белгилаши кутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?