date

Романо: Ван Дейк "Реал"га ўтишни хоҳламаган

Романо: Ван Дейк "Реал"га ўтишни хоҳламаган
Футбол инсайдери Фабрицио Романо "Ливерпул" ҳимоячиси Виржил ван Дейкнинг Мадриднинг "Реал" клубига ўтиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди. "Испанияда ван Дейк ёзги трансфер мавсумида "Реал"га қўшилишни хоҳлагани ҳақида хабарлар тарқалди.

Аммо мен биламанки, у "Ливерпул"ни тарк этмоқчи эмас эди. Виржил ўзини клуб лойиҳасининг муҳим қисми деб ҳисоблайди.

У ҳар доим "қизиллар" билан янги шартнома имзолашга қизиқиш билдирган", деди инсайдернинг сўзларини Team Talk нашри келтиради. 34 ёшли ҳимоячи 2018 йилнинг январ ойидан бери "Ливерпул" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Унинг жорий шартномаси 2026/2027 йилги мавсум охирида якунланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Романо: Ван Дейк "Реал"га ўтишни хоҳламаган