Гвардиола 1000-ўйин олдидан фаолияти ҳақида гапирди

1 дақиқа ўқиш910
Гвардиола 1000-ўйин олдидан фаолияти ҳақида гапирди

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўз мураббийлик фаолиятидаги катта тарихий белги — 1000-ўйин олдидан фикр билдирди. Испаниялик мутахассис жорий ҳафта якунида АПЛ доирасида «Ливерпуль»га қарши муҳим беллашувда жамоаси бошида бўлади. Бу ўйин Гвардиоланинг фаолиятидаги мингинчи расмий учрашув сифатида тарихга киради.

«Мураббий сифатида 1000 та ўйин ўтказиш — бу жуда катта ҳис ва айни пайтда улкан масъулият. Қачонки “Барселона Б”да фаолиятимни бошлаганман, бу каби рақамга етишимни ҳатто тасаввур ҳам қилмаганман. Шунда фақат битта мақсад бор эди — ишингни сидқидилдан бажариш, футболда тўғри йўлни танлаш ва жамоангнинг юзини ёритиш», — деди Гвардиола журналистлар билан суҳбатда.

Унинг сўзларига кўра, фаолияти давомида омад ва меҳнат унга ҳамроҳ бўлган.
«Менга омад кулиб боқди — мен учта буюк клубнинг бошида туриш шарафига эга бўлдим. “Барселона”, “Бавария” ва “Манчестер Сити”да мен доимо ишонч ва қўллаб-қувватлашни ҳис қилдим. Ҳеч қандай ташқи босимсиз, фақат футбол ва жамоа учун яшадим. Бу йиллар мен учун ҳаётнинг энг ёрқин саҳифалари бўлди», — деди у.

Гвардиола шунингдек, эришган совринлар сони ҳақида ҳам фикр билдирди:
«Ростини айтсам, бундай кўп ғалабаларга эришишимни тасаввур ҳам қилмаганман. Лекин бу йўл мен учун ажойиб тажриба бўлди. Ҳар бир ўйин, ҳар бир мусобақа мен учун янги дарс, янги ҳис бўлди. Агар имконим бўлса, мен бу сафарнинг бир лаҳзасини ҳам алмаштирмасдим», — деди мураббий.

Испаниялик мутахассис сўнгги 18 йил давомида унинг ёнида бўлган барчага миннатдорлик изҳор этди:
«Бирма-бир исм санаб чиқиш қийин, лекин мен билан бирга меҳнат қилган ҳар бир инсон — футболчи, мураббийлар штаби ва клуб ходимларига чин дилдан раҳмат айтаман. Шунингдек, фаолиятим давомида мени қўллаб-қувватлаб турган оилам — менинг асосий кучим ва суянчим бўлди».

Шундай қилиб, Гвардиоланинг мингинчи ўйини нафақат рақам, балки унинг бутун фаолиятидаги тажриба, меҳнат ва садоқатнинг рамзи сифатида футбол тарихи саҳифаларида қолади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?