3 473
Хитой Америка технологик компанияларини бўғиб қўйишда давом этади. Бу қандай уддаланмоқда?
Хитой ички бозорида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш бўйича амалий тавсияларни ўзида жамлаган, 2005 йили нашр чиққан «Бир миллиард харидор» китобининг муаллифи Жеймс Макрегор ўз асарида шундай дейди:
«Хитойда «тинглайман ва бўйсунаман» тамойили асосида иш тутиш тадбиркорлик ишингизга зарар етказиши ёки уни бутунлай хонавайрон қилиши мумкин».
Бу сўзлар айни кунларда Хитойнинг талабларини қондириб келаётган Apple раҳбарияти учун ҳам қўл келиши мумкин, деб ҳисоблашмоқда ғарб мутахассислари. Негаки, VPN, прокси сервер яратиб беришда қўл келиши мумкин бўлган иловалар, Хитой ҳукуматининг талаби билан Apple Store иловалар юклаш майдонининг ҳудудий бўлимларидан олиб ташланди. Компания раҳбари Тим Кук бу ҳаракат билан унинг жамоаси Хитой қонунчилигини ҳурмат қилишинибилдирган.
Иқтисодий урушда компания қай тарафда туради: Хитой ёки АҚШ?
Бошқа тарафдан бу ҳолат АҚШ президенти Доналд Трампнинг Хитой иқтисодий экспанциясига қарши аксилҳаракатлари нақадар мураккаб жараёнда юз бераётганини ҳам ифода этиб турибди. Агар Оқ уй вакиллари Хитойнинг интеллектуал мулк ҳуқуқларини поймол этаётганини рўкач қилган ҳолда унга қарши иқтисодий урушни эълон қилса, мамлакат ичкарисидаги компания директорлари учун бу масала осон бўлмайди.
2011 йил Microsoft компанияси директори лавозимида фаолият олиб борган Стив Балмер бир қанча компания молиявий киримларига оид рақамларни ошкор қилган. Унга кўра, Microsoft’нинг Хитойдаги даромади АҚШ бозорида топган пулларининг 5 фоизга тенг экан. Ҳеч кимга сир эмаски, Хитой иқтисодий ўсиш суръатлари билан ажралиб турган Осиёнинг қудратли давлати бўлиб қолиши узоққа чўзилмаслиги мумкин. Шунинг учун шарқий Осиё мамлакати «Хитойда ишлаб чиқарилган-2025» лойиҳасини амалга ошириш учун катта ишларни бошлаб қўйган. Лойиҳани муваффақиятли тугаллаш учун, албатта, ғарб интеллектуал ютуқлари зарур бўлади.
Хитойликлар бозорида ҳозир бўлишннг товони ва мукофоти — бозорнинг ўзида
Масаланинг ёрқин аргументи шундан иборатки, Хитой халқаро IT компанияларнинг бозорига кириб келиши учун янги технологияларни сотишини сўрайди ёки ҳар хил талабларни қўя бошлайди дейилади Kun.uz ўз нашрида. Нега ғарбда ҳурмат ва қудратга эга бўлган компания раҳбарлари Пекин олдида оддий тадбиркорга «айланиб» қолмоқда?
Биринчидан, Хитой истеъмол бозори дунёдаги энг тез ривожланиб бораётган қайноқ нуқталардан бири ҳисобланади. Тадбиркорларнинг ҳар қандай шикояти ва келишмовчиликларга йўл бериши, Хитой ҳукумати томонидан қаттиқ жазоланиши мумкин. Бу эса турнақатор навбатда турган рақобатчилар учун янги имконият эшигини очиши бор гап.
Иккинчидан, бу жойда бизнес психологик омили ҳам катта аҳамиятга эга, яъни Хитой миллий компаниялари мустақил ишлаб чиқарувчи корхоналарга айланиб бормоқда ва улар ҳукумат буйруқларига сўзсиз амал қилади. Демак, ички бозорни тўйинтирган хитойлик тадбиркорлар экспорт салоҳиятини ошириш учун ҳаракат қилиши ҳам мумкин.
Агар компания Хитой талабларини бажармаса, қандай манзара пайдо бўлади? Биргина Google компаниясининг 2010 йил Хитой ички бозоридан чиқиб кетишини эслаш етарли ёки Facebook’нинг ман этилиши бунга яққол мисол бўла олади. Айни пайтда ҳар иккала компания ҳам юқори лавозимдаги хитойлик мулозимлар билан келишувларга эришиш учун қаттиқ ҳаракат қилмоқда. Агар улар Хитойга қайтган тақдирда ҳам, аввало талабларни бажариши сўралади. Бундан кейин, Apple ёки Google’нинг Хитой бозоридаги умри бардавом бўлади, деб ҳеч ким кафолат ҳам бера олмайди, хитойликларнинг талаби яна ўзгариб қолиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди