18:53 / 07.10.2017
6 703

NASA олимлари Ойда сув захиралари қаердан пайдо бўлганини аниқлади

NASA олимлари Ойда сув захиралари қаердан пайдо бўлганини аниқлади
Ойда топилган йирик сув захиралари Ернинг йўлдоши ўз атмосферасига эга бўлган пайти, яъни ҳаётининг илк лаҳзаларида тўпланган бўлиши мумкин. Бу ҳақда EPS Letters журналида чоп этилган мақолага асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.

«Ой базальтлари шакллана бошлаганда улар Ой юзасига ердаги исталган йирик кўлда бўладиган миқдордаги каби сувни чиқариб ташлаган. Бу сувнинг аксарият қисми космосда буғланиб кетган. Бироқ унинг атиги 0,1 фоизи қолганида ҳам бу кўрсаткич Ой қутбларидаги сув захирасини изоҳлашга етади», — дейди NASA’нинг космик парвозлар маркази вакили Дебра Нидхэм.

«Ойдаги сувлар қаердан пайдо бўлган ва улар қаерда яширинган?» каби икки муаммоли савол олимлар ўртасида катта муҳокамаларга сабаб бўлаётган эди.

Астроном олимларнинг бир қисмининг тахмин қилишича, бу сувларнинг асосий манбаси бўлиб кометалар хизмат қилган. Бир вақтнинг ўзида олимларнинг бошқа гуруҳи сув захирасининг манбаси сифатида астероидларни кўрсатади. Қизиғи, ҳар бир назариянинг ўзига хос исботлари бор.

Устига-устак, яқинда олимлар Ой юзасининг барча қисмида йирик сув захираларини топди. Бу ҳолат эса уларнинг баҳсини янада қизғин кечишига олиб келди.

АҚШнинг Тусон шаҳридаги Ой ва сайёраларни ўрганиш институти ходими Нидхэм ва унинг ҳамкасби Дэвид Кринг эса Ер йўлдоши шаклланган илк кунларда унинг юзасида нималар юз берганини ўрганиб, бу саволга жавоб топди.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » NASA олимлари Ойда сув захиралари қаердан пайдо бўлганини аниқлади