
Барселона клуби ҳужумчиси, польшалик футболчи Роберт Левандовски 2026-йилда жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда таниқли футбол журналисти Экрем Конур хабар бермоқда.
Ҳозирда Левандовскига Италия клуби Милан ва Туркиянинг Фенербахче жамоалари қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, Саудия Арабистонининг Ал-Наср ва АҚШнинг Интер Майами клублари ҳам футболчининг келажаги борасида вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда.
Айни пайтда Левандовски учун расмий таклифлар келиб тушмаган ва футболчи январ ойида Барселонани тарк этишни режалаштирмаётгани айтилмоқда. Жорий мавсумда 37 ёшли ҳужумчи барча мусобақаларда 12 та ўйинда иштирок этиб, 7 та гол уришга муваффақ бўлган.
Унинг Барселона клубидаги амалдаги шартномаси келаси ёзда ниҳоясига етади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.