10:02 / 20.01.2018
9 530

Криптовалюта нима? «Bitcoin» орқали пул ишлаб топиш мумкинми?

Криптовалюта нима? «Bitcoin» орқали пул ишлаб топиш мумкинми?
Криптовалюталарни қайсидир маънода виртуал оламнинг «коммунизми» дейиш мумкин. Бу каби тизимнинг эгаси ва ҳатто ташқи ёки ички бошқарувчиси ҳам йўқ. Ташқи тарафдан тизимнинг ичида содир бўлаётган ўтказмаларга ҳеч қанақасига таъсир ўтказиб бўлмайди.

Ўтказмалар учун сервиснинг эгаларига ҳеч қандай комиссия тўлови мавжуд эмас, чунки унинг эгаси йўқ. Фақатгина майнерларнинг хизматига тўланади (улар янги пул бирликларини топиш билан ҳамда ўз компютерлари ёрдамида ўтказмаларнинг мўътадиллигини сақлаб туриш билан шуғулланади), бироқ у ҳам мажбурий эмас ва фақатгина трансакцияларнинг ўтишини тезлаштириш учун керак.

Интернет ривожлангани сайин одамлар «узоқдан туриб» пул тўлашига тўғри кела бошлади. Пулни қўлдан қўлга беришни эса умуман иложи йўқ. Шунинг учун «ўртакаш»ларга, яъни электрон тўлов тизимлари, банк ёки курерга мурожаат этиш керак.

Ҳар қандай «ўртакаш» бажараётган амалиёти учун ҳақ олиб қолади, чунки текинга ишлашни ҳеч ким хоҳламайди. Ўтказилаётган пул қанча кўп бўлса, солиқлардаги йўқотиш ҳам шунчалик кўп. Ахборот технологиялари ривожлангани сайин одамлар ўйланиб қолди: «қандай қилиб харажатларни камайтириш ва ФИКни (фойдали иш коэффициенти) 100 фоизга оширган ҳолда бизнес юритиш мумкин?».

Таклифлар жуда кўп эди, лекин ҳаммаси рад этилди, ахир олди-бердидаги солиқларни олиб ташлаганда ҳам, фирибгарлардан қандай ҳимояланиш — пулни айнан сиз ўтказганингиз ёки уни олганингизни қандай исботлаш мумкин?

Сатоши Накамото. Фото: «IQMonitor»

Бунинг ечими 2009 йил Сатоши Накамото математик ҳисоб-китоблар натижасида ишлайдиган, янги тўлов тизимини оммага тақдим этганида топилди. Тўловни амалга оширишда ишлатиладиган пул бирлиги — биткоинлар бўлди. Улар махсус ҳамёнларда сақланади ва уларни бошқа ҳамёнга тушириш ҳамда ишлатиш мумкин.

«Bitcoin» — бу ҳеч қандай моддий эквиваленти йўқ ва шунчаки маълумотлар базасидаги қайдлар жамланмасидан иборат виртуал пуллар.


Бир «Bitcoin» ҳамён ҳисобидан пул кетган ёки унга келганини аниқлаш учун, мутахассислар барчага очиқ ҳолда, бир ҳамёндан ёки бошқа манзилдан қанча биткоинлар кетгани ва келганини кўрсатишни таклиф этди. Яъни сиз криптовалюта тармоғига уланганингизда, барча «Bitcoin»лар олди-сотдисини кўришингиз мумкин бўлади. Шунингдек, барча ҳамёнлар анонимдир (эгаси ким эканлиги айтилмайди), шунинг учун сизга кимдир қайсидир ҳамён уники эканини айтмаган бўлса, ҳеч қачон бу ҳақида била олмайсиз.

Умуман олганда, «Bitcoin» — бу ҳеч қандай моддий эквиваленти йўқ ва шунчаки маълумотлар базасидаги қайдлар жамланмасидан иборат виртуал пуллар. База ҳам, у ўрнатилган технология ҳам жуда ишончли бўлганлиги сабаб, у инсоният учун муҳим аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Криптовалюталар «BlockChain» номини олган («блоклар занжири») база асосида яратилган. Унинг ишлаш тарбини тушунтиришга ҳаракат қиламиз:
  • Ғоянинг асоси марказлашмаган маълумотлар базасини яратиш (битторрент каби асосий серверга эга бўлмаган) ва маълумотларнинг нусхаларини шифрланган ҳолда тизимнинг барча иштирокчилар серверида сақлаш. Биткоинда бу — криптовалюта бирликларида амалга оширилувчи барча амалиётларнинг трансакциялар базаси ҳисобланади. Барча рўйхатга олинган ва бу маълумот барча иштирокчилар учун мавжуд;
  • Базадаги барча янги маълумотлар иштирокчиларда мавжуд нусхаларга мос келади. Синхронизация ва консенсус яратиш алгоритмлари ишлайди. Уни ўғирлаш учун эса камида иштирокчиларнинг ярмидаги маълумотларни ўзгартириш керак, миллионлаб тармоқлар ичида буни амалга ошириш деярли имконсиз;
  • Қалбаки тўлов тизимидан фойдаланиш учун блоклар занжирида сақланувчи тақсимланган базаларни ҳам алмаштириш керак (минглаб компютерлардаги), бунинг учун эса барча компютерларга кира олиш лозим бўлади. Бамаънилик.

Аммо технология бу технология, пул эса — пул. Моддий жиҳатдан мавжуд. «Bitcoin» номли криптовалютани яратишда маълум бир қонун-қоидалар қабул қилинган:

1. «Bitcoin» кучли инфляцияга учрамаслиги учун, дастлаб ушбу виртуал пулларнинг миқдорини чеклаш мақсад қилинган. Шу сабабли виртуал олтин эквиваленти деган тушунча киритилган, уни сотиб ёки қазиб олиб қўлга киритиш мумкин. Янги «Bitcoin»ларни қўлга киритиш усули майнинг дейилади («виртуал шахтачилар», аммо улар киркалар ёрдамида эмас ўзининг компютерлари ва махсус яратилган тизимлари асосида ишлайди).

2. «Bitcoin» олтинга янада ўхшашроқ бўлиши учун уни қўлга китириш олтинни қазиб олишдек мушкул ишга айлантирилган. Акс ҳолда криптовалютанинг мавжуд графигида янги бирликлар кўпайиб кетади. Бунинг учун эса барча майнерлар («виртуал шахтачилар») ўз компютерлари ёки махсус тизими орқали жуда мураккаб ҳисоб-китобларни амалга оширади — хеш функцияси деб аталадиган махсус формуладан фойдаланиб ҳисобланган рақамларни берилган шаблонга ташлайди.

3. Шаблон эса шундай ҳисоб-китоб билан аниқланадики, майнерларнинг ҳар қандай рақамида «Bitcoin»нинг янги бирлиги 10 дақиқада бир марта пайдо бўлади. Тизим икки ҳафтада бир марта криптовалютанинг навбатдаги бирликларини «қазиб олиш ишларини» мураккаблаштириш мақсадида тўғирлаш киритади, бу эса керакли шаблоннинг кўтарилишига ёки пастга тушишга ёрдам беради.

4. Криптовалютанинг янги бирлигини қўшган одамга кетгазган харажатлари тўлаб берилади («Bitcoin»да). Вақт ўтган сари ушбу маблағ камаймоқда, бироқ криптовалюта курсининг ўсаётганлиги буни бемалол қоплайди.

5. Ўз компютерларини майнинг учун берган одамлар бир вақтнинг ўзида ушбу тизимга трансакциялар (тўловлар)ни амалга оширишда ёрдам беради, шунингдек, тизимнинг барча иштирокчилари ўртасида маълумотлар базасини синхронлаштиради.

6. Тизимнинг ҳар бир фойдаланувчисига махсус манзил (оддий калит асосида яратилган криптографик ҳисоб) ва махфий калит берилади. Бу орқали у ўтказмаларни тизимнинг бир манзилидан бошқасига кўчира олиши мумкин. Бу худди одатдаги ҳамёнга ўхшайди, фақат ўтказмалар шаффоф тарзда амалга оширилади ва барча ким кимга қанча ўтказганини кўра олади.

«Bitcoin»нинг афзаллик ва камчиликлари
Ҳозирги вақтда «Bitcoin» валютаси курси жуда баланд эканлиги туфайли, ҳисоб-китоблар унинг кичик бир улушида олиб борилади. Олди-бердиларда кўпинча «сатоши» ишлатилади. Унинг қиймати 0.00000001 «Bitcoin»га тенг.

Мустақил. Тизим мутлақ автоном ва ҳеч кимнинг ёрдамига муҳтож эмас. Сиз бир ҳамёндан бошқасига маблағ ўтаётганини кўриб турасиз, аммо уни тақиқлай ҳам, блоклай ҳам олмайсиз. Ҳатто бу шахслар жамиятнинг кушандалари бўлса ҳам.

Чегараланган. Криптовалюта яратилган алгоритмга асосан, жаъми 21 000 000 гача «Bitcoin» топиш мумкин, бундан сўнг эса етиштириш тўхтатилади. Буни оқибатида нима бўлишини ҳеч ким билмайди, агарда молиявий портлаш бўлмаса, криптовалюта муомалада қолади ва ҳар замон курсини ўзгаритириб тураверади.

Тўлиқ махфийлик. «Bitcoin» ҳамённи рақамлари орқали унинг эгаси ким эканлигини билиб бўлмайди, бунинг оқибатида ноқонуний пул айлантириш ва фирибгарликка йўл очилади.

«Ўртакаш»ларнинг йўқлиги. «Bitcoin»ларни ўтказиш учинчи томонсиз (банксиз) амалга оширилади. Бу эса битимнинг тезда «имозланиши»га хизмат қилади. Аммо бу унинг хавфсизлигига путур етказади ва ўтказилган маблағни қайтариб олиб бўлмайди.

Таъминланмаган. Криптовалюта, реал пулларга ўхшаб, доимий резерв билан таъминланмаган ва бошқа сабабларга кўра «Bitcoin» курси кутилмаганда тўлиқ нолга тушиб кетиши ҳеч гап эмас.

Расмий ишламайди. «Bitcoin» молия тизимига ёмон таъсир этиши мумкин, шу сабабли кўп давлатлар криптовалютага ишончсизлик билан қарайди. Россияда «Bitcoin» етиштириш билан шуғулланганларни жавобгарликка тортиш бўйича қонун тайёрлашган, лекин ҳали тўлиқ кучга кирмаган. Аммо яқиндагина Венесуэла президенти Николас Мадуро мамлакатнинг расмий криптовалютасини — «Эл Петро»нинг дастлабки эмиссиясини тасдиқлади.

Кўриб турганингиздек криптовалютанинг келажаги ҳозирча аниқ эмас. Бироқ бу ҳолат кўплаб инсонларнинг пул топишга бўлган иштиёқига халақит қилмаяпти.

Манба: Xabar.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Криптовалюта нима? «Bitcoin» орқали пул ишлаб топиш мумкинми?