date

Рафинья нега "Барселона"ни танлаганини айтди

Рафинья нега "Барселона"ни танлаганини айтди
Бразилиялик ҳужумчи Рафинья Диас 2022-йилда "Барселона"га ўтганидан афсусланмаганини маълум қилди. "Нега "Барселона"ни "Челси"дан устун қўйдим?

Мен нима хоҳлаётганимга юз фоиз амин эдим. Менинг режаларим орзуларимни амалга ошириш ва "Барселона" либосини кийиш эди.

Шу сабабли мен "Барселона"ни танладим ва ҳозир мана шу ерда бўлишимнинг сабаби ҳам шунда", — деди Рафинья журналист Фабрицио Романо билан суҳбатда. Жорий мавсумда 28 ёшли вингер барча мусобақалар бўйича 9 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди.

Рафиньянинг "кўк-анорранглилар" билан амалдаги шартномаси 2028-йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Рафинья нега "Барселона"ни танлаганини айтди