Ҳар бир ижодкор шахснинг оригинал ғояларни генерация қилувчи шахсий усули мавжуд. Бироқ Ҳарвард университети тадқиқотчилари, афтидан, уларнинг бари учун умумий мезонни аниқлаб, ижодкорлик ҳақида ҳукм чиқариш имконини берувчи нейрон фаолликдаги шаблонни топишга муваффақ бўлишган кўринади. Kun.uz шу ҳақида хабар берди.
Ижодий фикрлаш нафақат санъатда, балки илм-фан ва технологиялар ривожида ҳам муҳим роль ўйнайди. Бироқ унинг асосидаги нейробиологик механизмлар ҳануз яхши ўрганилмаган. Ҳарвард олимлари миянинг оригинал ғоялар генерацияси вақтидаги фаоллигини таҳлил қилиш учун Австрия ва Хитойда фаолият юритувчи ҳамкасблари билан бирлашишди. Тажриба давомида мия фаоллигини сканерлаш билан боғлиқ тажрибада қатнашган кишиларга 12 сония ичида экранда пайдо бўлувчи объектларнинг оригинал қўлланмаларини ўйлаб топиш таклиф қилинган.
Иштирокчиларнинг жавоблари ижодий фикрлаш йўлидаги тўсиқлардан бири мияда нооригинал ғоялар пайдо бўлишдаги енгиллик ҳисобланишини намойиш қилди. У нейбробиологик асосга эга: тадқиқот энг ижодкор ва ижодкорликдан йироқ кишилар мия фаоллигидаги тафовутларни аниқлади. Энг оригинал жавоблар муаллифларида уч нейрон тармоғи ўртасида алоқа борлиги аниқланган: пассив режим тармоғи (у миянинг кутилмагандаги фаолияти билан боғлиқ), диққатнинг ижро назорати тармоғи (муайян масалага диққатни жамлаганда фаоллашади) ва моҳият тармоғи (нима диққатга сазоворлигини аниқлайди). Илк икки тармоқ одатда антагонист ҳисобланади, бироқ ижодкор кишиларда улар бир вақтда ишга тушган.
Тадқиқот нафақат уч мамлакат кўнгиллиларида, балки рассомлар, мусиқачилар ва олимларда ҳам ўтказилган. Изланиш муаллифларининг сўзларига кўра, уларнинг таҳлили янги Эйнштейнни аниқлаш имконини бермайди, бироқ у ёки бу кишининг фикрлашидаги мослашувчанликка доир тасаввур ҳосил қилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар