
Мюнхен суди ChatGPT’ни мусиқачилар, жумладан, немис рокери Герберт Гренемаернинг муаллифлик ҳуқуқини бузган деб топди. Бу ҳақда Pravilamag хабар бермоқда.
Суд OpenAI сунъий интеллектни ўқитишда тўққизта немис қўшиғидан фойдаланганини аниқлади, шу жумладан Гренемаернинг "Маеннер" ва "Бочум" хит қўшиқлари. Компания муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган материаллардан фойдаланганлик учун зарарни қоплаш мажбуриятини олди.
OpenAI’нинг таъкидлашича, компания нейрон тармоқлари маълум асарларни сақламайди ва нусхалаштирмайди, балки уларни ўқитишда фойдаланилган барча маълумотлар тўплами асосида ўрганганларини акс эттиради. Германия судининг фикрига кўра, чатбот жавобларида қўшиқ матнларини ёдлаш ва такрорлаш мусиқий композициялардан фойдаланишга нисбатан муаллифлик ҳуқуқини бузиш ҳисобланади.
OpenAI’га қарши даъво композиторлар, матн муаллифлари ва нашриётчилар аъзо бўлган ГЕМА немис мусиқа муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан берилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.