
Apple янги йўналишда катта қадам ташламоқда — компания ўзининг Health+ номли иловаси орқали iPhone’ларни шахсий шифокорга айлантиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.
Янги илова сунъий интеллект асосида ишлаб, фойдаланувчининг кундалик саломатлигини кузатиш, таҳлил қилиш ва индивидуал тавсиялар беришни мақсад қилади. Тизим фойдаланувчи маълумотларига асосланиб, ҳаёт тарзи, уйқу, овқатланиш ва жисмоний фаолият бўйича аниқ тавсиялар тақдим этади.
Health+ иловаси қуйидаги имкониятларни ўз ичига олади:
– Шахсий SI маслаҳатлари: фойдаланувчи учун соғлиқ бўйича махсус тавсиялар шакллантирилади.
– Мутаҳассис видеолари: турмуш тарзини соғломлаштиришга қаратилган шифокор ва фитнес экспертларининг видеолари жойлаштирилади.
– Овқатланиш назорати: илова фойдаланувчининг кунлик рационни кузатиб боради ва парҳез бўйича маслаҳатлар беради.
– Apple Watch интеграцияси: соат орқали ўлчанадиган юрак уриши, уйқу ва ҳаракат маълумотлари илова билан синхронлаштирилади.
Apple вакилларининг таъкидлашича, агар Health+ лойиҳасидаги сунъий интеллект агенти муваффақиятли ишга тушса, компания соғлиқни сақлаш технологиялари бўйича етакчи ўйинчига айланиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.