Интернет иккита алоҳида қисмга бўлинмоқда, бири АҚШ ихтиёрида бўлса, иккинчиси Хитой назоратида бўлади.
Дунёнинг биполяр тизими ва совуқ уруш аллақачон ўтмишга айланган. Шунга қарамай, тарих такрорланиб туриш хусусиятига эга. Биринчиси ошкора, иккинчиси интернетда. Яна 10-15 йилдан кейин бутунжаҳон ўргимчак тармоғи иккита алоҳида сегментга бўлиниши мумкин. Уларни шартли равишда «демократик» ва «тоталитар» деб атаса бўлади.
Бундай манзарани Google’нинг собиқ ижрочи директори Эрик Шмидт башорат қилмоқда.
Ягона интернет-маконнинг барбод бўлиши ва унинг бир нечта кластерларга бўлинган фрагментлари ҳақида тўхталиб, Эрик Шмидт шундай дейди: АҚШ ва Хитой тез орада тармоқларда ўз назоратини ўрнатади. Хитойнинг IT-компаниялари жуда тез суръатларда юксалиб бормоқда, бозори ҳам фаол кенгаймоқда. Аммо Хитой фақат ўзининг хизматини таклиф этиш билан чекланиб қолмайди, балки ўзининг тартибини ўрнатишга ҳам ҳаракат қилади.
Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, дунёнинг айрим қисми цензура ва давлат назорати ўрнатилган “хитой интернетидан” фойдаланади. Қолганлар эса ҳозирги анъанавий интернет тизимидан фойдаланишда давом этаверади.
Манба: terabayt.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди