date

Ламин Ямал Ла Лигада 14 та жамоага гол урди

Ламин Ямал Ла Лигада 14 та жамоага гол урди
Барселона вингери Ламин Ямал Ла Лига доирасида "Сельта"га қарши ўйинда гол урди. 18 ёшли футболчи танаффус олдидан ҳисобни 3:2 кўринишига келтирди ва "кўк-анорранглилар"нинг ғалабасига ҳисса қўшди.

Barca Universal маълумотларига кўра, Ямал Ла Лигада тўқнаш келган 18 та жамоанинг 14 тасига гол уришга муваффақ бўлган. Бироқ, у ҳали "Севилья", "Алавес", "Хетафе" ва "Леванте" дарвозасига гол ура олмаган.

Шунингдек, маълум бўлишича, "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги учрашувнинг иккинчи бўлими ҳозирда давом этмоқда. Ламин Ямал жорий мавсумда Испания чемпионати доирасида саккизта ўйинда 4 та гол уриб, 4 та голли узатма амалга оширган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Спорт » Ламин Ямал Ла Лигада 14 та жамоага гол урди