
Лондоннинг "Челси" клуби январ ойида трансфер бозорида фаол бўлиши эҳимолдан йироқ. Машҳур инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, "кўклар" марказий ҳимоячилар борасида ҳеч қандай музокаралар олиб бормаяпти.
Манбалаларга кўра, клуб ҳозирги таркибдан мамнун ва янги трансферларни амалга оширишни режалаштирмаяпти. Аммо барибир бозор вазиятини кузатишда давом этади.
Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида "Челси" учинчи ўринда бормоқда. Энсо Мареска бошчилигидаги жамоа 11 турдан сўнг 20 очко тўплаган.
Халқаро танаффусдан олдинги сўнгги ўйинда лондонликлар ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг