date

Анже ўз майдонида Осерни мағлуб этди

Анже ўз майдонида Осерни мағлуб этди
Франция чемпионати аутсайдерлари "Анже" ва "Осер" ўртасидаги 12-тур учрашуви кутилганидек қизғин ўтди. Уchrашувнинг 68-дақиқагача жиддий хавфли вазиятлар бўлмади.

"Анже" футболчиси Амин Сбайдаги баҳсли йиқилиш пеналти билан якунланмади ва у сохта йиқилиш учун огоҳлантирилди. Орадан уч дақиқа ўтиб, "Анже"нинг тезкор ҳужуми натижасида Клемана Акпа ўз дарвозасига гол уриб қўйди - 1:0.

"Осер" футболчиси Денни Намасонинг узоқ масофадан берган кучли зарбасини тўсин тўхтатиб қолди. 87-дақиқада меҳмонлар дарвозабони Аруна Жибириннинг жарима майдончасидан ташқарисидаги зарбасига қарши ҳужумни қайтаришга муваффақ бўлди, бироқ тўпни Питер Проспер дарвозага йўллаб ҳисобни 2:0 кўринишга олиб келди.

Ушбу ғалаба эвазига "Анже" 13-ўринга кўтарилди, "Осер" эса турнир жадвалининг қуйи поғонасида қолди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Спорт » Анже ўз майдонида Осерни мағлуб этди