
А Серияда яна бир мураббий истеъфоси кутилмоқда. Машҳур журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, "Аталанта" клуби бош мураббий Иван Юрични лавозимидан озод этишга қарор қилган.
Клуб раҳбарияти аллақачон янги номзодлар билан музокаралар олиб бормоқда. Асосий даъвогар сифатида Раффаэле Палладино кўрилмоқда, у клубга дастлабки розилигини билдирган.
Шунингдек, рўйхатда яқинда "Ал-Садд" клубининг йирик таклифини рад этган Роберто Манчини ҳам бор. Якшанба куни "Аталанта" ўз майдонида "Сассуоло"дан йирик ҳисобда – 0:3 мағлубиятга учради.
Жамоа айни пайтда 11 турдан сўнг 13 очко тўплаб, А Серия турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг