Ўтган ҳафта Манчестерда сайёрадаги энг кучли нейроморфик суперкомпьютер ўз фаолиятини бошлади. Манчестер университети мутахассислари 2006 йилдан буён унинг устида ишлаётганди.
Гигант ягона мақсад – инсон онги вазифасини такрорлаш, оммавий параллел маълумотни қайта ишлаш учун йиғилган.
Ушбу функцияни техник қайта ишлаб чиқариш олимлар дуч келган асосий муаммолардан бири бўлди.
Суперкомпьютер бир миллионта процессор ядросидан иборат ва бир сонияда 200 триллионта операцияни бажаришга қодир. Бу куч импульс нейрон тармоғи орқали назорат қилинади – бугунги кунда у энг ривожланган ва физиологик нуқтаи назардан реалистик сунъий ақл технологияси.
Манчестер университети ишлаб чиқувчиларидан бири Стив Фёрбернинг сўзларига кўра, уларнинг авлодлари одатий компьютерларнинг ишлаш тамойилини такрорлайди:
“Аслида биз анъанавий компьютер эмас, инсон мияси каби юқори босқичда ишлайдиган машинани яратишга муваффақ бўлдик – бу жуда қизиқарли воқеа”.
Компьютер саксон минг нейроннинг нейрокортекс модели яратилиши учун аллақачон ишга туширилган. Мураккаб ландшафтда ҳаракатканиш учун визуал маълумотни қабул қила оладиган роботни бошқариш ҳам унга топширилган.
Шунга қарамасдан, барча имкониятларга эга бўлган замонавий технология маҳсули 100 млрд нейронга эга инсон мияси потенциалининг бир фоизига тўғри келади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди