10:23 / 13.05.2022
6 317

Кўз саломатлигини асраш учун амал қилиш керак бўлган 5 та қоида

Кўз саломатлигини асраш учун амал қилиш керак бўлган 5 та қоида
Фото: «Домашний очаг»
Замонавий ҳаётни смартфон ва планшетларсиз тасаввур қилиш қийин, фойдаланувчиларнинг ярми уларга 3-7 соат, 26 фоизи эса 7 соатдан ортиқ вақт сарфлайди. Гаджетлар бизнинг кундалик ҳаётимизни ўзгартирди. Аммо улар бераётган қулайликнинг салбий томонлари ҳам бор. «Домашний очаг» нашри смартфондан фойдаланишда амал қилиш керак бўлган бир нечта қоида билан таништириб ўтди.

Нима учун смартфон ва планшетлар кўриш қобилияти учун хавфли?

Биринчидан, барча гаджетлар кўк-бинафша ранг ёруғлик чиқаради. У албатта, зарарли ҳисобланади, чунки у кўринадиган ёруғлик орасида энг қисқа тўлқин узунлигига эга, шунинг учун нур кўз тузилмаларида кўпроқ тарқалади ва салбий таъсир ўтказади. Ёруғликнинг кўк-бинафша қисми кўз тўр пардаси билан боғлиқ хавф омилларидан бирининг ривожланишини исботловчи тадқиқотлар мавжуд бўлиб, бу кўриш қобилиятининг бузилишига олиб келади.

Иккинчидан, кичик шрифтлар ва пиктограммаларга доимий эътибор қаратиш визуал чарчоққа олиб келади. Бундан ташқари, офис ходимлари тез-тез компьютердан фойдаланишини ҳисобга олсак, кўзлардаги зўриқиш янада кўпроқ эканлигини таъкидлаш мумкин. Эссилор тадқиқотида қатнашган иштирокчиларнинг 62 фоизи бир кунлик ишдан кейин кўзларида чарчоқ ҳисси пайдо бўлганини маълум қилган.

Албатта, бугунги кунда ҳеч бир киши ихтиёрий равишда гаджетлардан воз кечишга тайёр эмас, аммо узоқ муддатли фойдаланиш оқибатларини минималлаштириш ҳар кимнинг ўз қўлида. Бунинг учун фақат бир нечта оддий қоидаларга амал қилиш керак.

Махсус кўзойнак

Бу кўк-бинафша нурланишдан ҳимоя қилувчи махсус линзали кўзойнаклар. Ушбу кўзойнаклардан фойдаланишни бошлагандан сўнг кўзлар учун қулайлик туғилганини тезда сезиш мумкин. Яна бир вариант — адаптациянни қўллаб-қувватлайдиган кўзойнаклар. Улар кўриш билан боғлиқ муаммолари бўлмаганлар учун ҳам мос келади. Улар линзаларнинг пастки қисмидаги қувватни бироз ошириб, табиий, қулай фокусни сақлаб қолган ҳолда компьютер ёки гаджетдан узоқ вақт фойдаланишда стрессни енгиллаштиради. Ушбу кўзойнаклар билан кун охирига келиб кўзлар анча кам чарчайди.

Тўғри визуал хатти-ҳаракатлар

Оддий, аммо самарали маслаҳат — смартфондан фойдаланганда танаффус қилиш лозим. Кўзларга танаффус қилиш учун экранда эслатма ўрнатиш ва ортиқча кучланишдан халос бўлишга ёрдам берадиган кўз машқларини унутмаслик лозим.

Махсус кечки режим

Уйқудан олдин смартфондан фойдаланмасликка ҳаракат қилиш жуда муҳим. Сабаби бир хил — зарарли кўк-бинафша нур. У кўзни безовта қилади, ухлашни қийинлаштиради. Агар смартфондан тунда фойдаланиш жуда ҳам керак бўлса, дисплей нурини қуйи спектрга ўтказадиган махсус тунги режимдан фойдаланиш мумкин.

Мувозанатли овқатланиш

Рационда А, Б ва C витаминларига бой маҳсулотлар бўлиши керак. Машҳур қорағат ва сабзи билан бир қаторда, балиқ, қовоқ, пиёз, саримсоқ, карам ва творогга эътибор бериш лозим. Уларда кўз саломатлиги учун фойдали бўлган моддалар мавжуд.

Шифокор маслаҳати

Агар ҳозирда компьютерда ишлаш ёки смартфонда бирор нарса кўришда ноқулайлик ҳис қилинмаса ҳам, бу ҳаммаси яхши дегани эмас. Нохуш аломатлар пайдо бўлишини кутманг ва олдини олиш учун офталмолог билан маслаҳатлашинг. Кўриш сезиларли даражада ёмонлашганда, қайтариб бўлмайдиган нуқтага етиб бормаслик учун соғлиқни эътиборсиз қолдирмасликка ҳаракат қилиш ва йилига камида бир марта офталмолог ҳузурига ташриф буюриш лозим.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Кўз саломатлигини асраш учун амал қилиш керак бўлган 5 та қоида