Фақат шифокор тавсияси асосида қўлланиладиган дориларни ўзбошимчалик билан қабул қиладиганлар орамизда кўп учрайди. Шамоллаш, йўтал, иситма, теридаги яллиғланишлар, турли оғриқ ва вирусли хасталикларда шундай препаратлардан ўз-ўзича фойдаланиб, аҳволи оғирлашган ёки ўлим топганлар ҳам бор, афсуски.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи Муҳаббат Ибрагимова антибактериал препаратларни қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар ҳақида ўз тавсияларини маълум қилди.
— Антибиотиклардан ўзбошимчалик билан фойдаланиш тананинг бошқа аъзолари фаолиятини ҳам издан чиқаради, — дейди мутахассис. — Айниқса, жигар ва буйрак етишмовчилиги ҳолатларида жуда оғир асоратларни юзага келтириши мумкин.
Бундан ташқари, ушбу воситаларни ноўрин қўллаш оқибатида анафилактик шок, яъни инсон ҳаётига хавф солувчи аллергик реакция юзага келиши хавфи бор.
Грипп, ЎРВИ, коронавирус каби вирусли хасталикларда эса антибиотиклар нафақат фойда бермайди, балки акс таъсир кўрсатиши мумкин. Чунки бу инфекцияларнинг сабабчиси бактерия эмас, балки вирусдир. Шу туфайли антибактериал препаратлар қабул қилган беморнинг аҳволи оғирлашиб, иммунитети кучсизланади.
Швециялик тадқиқотчилар яқинда антибиотикларнинг яна бир хатарли асоратини маълум қилди. Унда келтирилишича, бундай препаратларни қабул қилган инсонларда 5-10 йил ичида колоректал саратоннинг ривожланиш хавфи ошади.
Олимлар олти йил давомида йўғон ва тўғри ичак саратони билан касалланган 40 минг нафар беморни алоҳида кузатув остига олди. Тадқиқот давомида уларнинг ўтган 10 йил давомида қанча миқдорда ва қайси антибиотиклардан фойдалангани ўрганилди.
Маълум бўлишича, антибиотик қабул қилган беморларда йўғон ичакда саратон ривожланиш хавфи юқори.
Аслида белгиланган тегишли кўрсатмаларсиз беморларга антибиотиклар тавсия қилинмаслиги зарур. Йирингли балғам пайдо бўлиши, қон таҳлилидаги ўзгаришлар, яъни лейкоцитлар ва нейтрофиллар миқдорининг ошиши, яллиғланиш кўрсаткичларида С-реактив оқсилининг кўпайиши шулар жумласидандир.
Сўзимиз якунида фуқароларимиздан антибиотикларни ўзбошимчалик билан қўллаб, ҳаётини хавф остида қолдирмасликларини сўраймиз! “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»