1 687
Умрни бир неча йилга қисқартириши мумкин бўлган энг зарарли озиқ-овқат маҳсулотлари
«Биз овқатланиш учун яшамаймиз, яшаш учун овқатланамиз». Агар сиз ҳақиқатан ҳам узоқ вақт яшашни истасангиз, унда нафақат пул билан, балки тўғридан-тўғри ҳаётингизнинг йиллари билан ҳам тўлашингиз керак бўлган баъзи маҳсулотлардан воз кечишингиз керак бўлади. Узоқ умр кўришни истасангиз умуман ушбу рўйхатдаги маҳсулотларни истеъмол қилманг.
Фото: Instagram
Таркибида шакар кўп бўлган газли ичимликлар
Шакарли газланган ичимликларни мунтазам истеъмол қилиш эрта ўлим хавфини жиддий равишда оширади, бу маълумотлар Америка кардиология ассоциациясининг ўтган йилги конгрессида тақдим этилган. Кунига атиги бир стакан кола юрак-қон томир касалликларини келтириб чиқариб, эрта ўлим хавфини икки баравар оширади. Бундан ташқари, шакарли ичимликларни ҳар куни истеъмол қилиш ҳужайраларнинг қаришини тезлаштиради ва натижада 4,5 йил умримизни олиб қўяди.
Фото: «Новий очаг»
Сунъий ширинликлар
Диетологлар шакардан бутунлай воз кечиш керакми ёки йўқми деган фикр ҳақида ҳали аниқ қарорга келмаган, бироқ улар сунъий ширинликлар қўшилган овқатлар ёмон эканлигига юз фоиз ишонч ҳосил қилган. Семириб кетиш, қандли диабет ва юрак хасталиклари хавфини оширишдан ташқари, «ширин» овқатлар ва ичимликлар ҳам одатий шакарнинг салбий таъсирини оширади. Яна бир тадқиқот шакарни мунтазам истеъмол қилиш инсульт ва ақлий заифлик хавфининг ортиши ўртасидаги тўғридан-тўғри боғлиқликни тасдиқлаган.
Тузланган маҳсулотлар
Кўплаб инсонлар ҳар куни танага керакли миқдордан кўра ортиқроқ туз истеъмол қилади. Ортиқча натрий эса юрак хасталиклари, инсульт ва ошқозон саратони хавфини оширади. Кўп ҳолларда қайта ишланган озиқ-овқат ва фаст-фудлар сабаб танага ортиқча туз йиғилади, бу ҳам уларни истеъмол қилишни жиддий равишда камайтиришнинг яна бир сабаби ҳисобланади.
Фото: «Новий очаг»
Қайта ишланган гўшт
Бир неча йил олдин колбаса, сосискалар ва қайта ишланган айрим гўштли маҳсулотлар расман кансероген сифатида тан олинган. Уларнинг таркиббида миқдоридан ортиқча кўп туз бўлишидан ташқари, маҳсулотларни мунтазам истеъмол қилиш юрак хасталигини, эрта ўлим хавфини 72 фоизга ва саратон касаллигини 11 фоизга оширади.
Глютенсиз маҳсулотлар
Агар ҳазм қилиш фаолияти билан боғлиқ касаллигидан азият чекмасангиз, глютеннинг барқарор эмаслиги — ҳеч қачон углеводлардан воз кечмаслигингиз керак. Lancet Public Health нашрида чоп этилган тадқиқот шуни тасдиқладики, кам углеводли парҳез умр кўриш давомийлигини тўрт йилга қисқартириши мумкин. Бироқ, албатта, углеводлар мураккаб ва толага бой бўлиши керак.
Спиртли ичимликлар
Қизил шароб ёки пивонинг соғлиқ учун фойдали жиҳатлари ҳақида ўқишимиздан қатъий назар, ҳатто ҳафтада бир марта спиртли ичимликлар умрни ярим йилга қисқартириши мумкинлигини ёдда тутиш керак. Ҳафтада икки ёки уч марта ушбу ичимликларни ичиш умрни икки йилга қисқартиради. Агар мунтазам равишда ҳафтада уч ёки ундан кўп ичимлик ичсангиз, умрингиз беш йилга йўқотилиши мумкин.
Фото: «Новий очаг»
Транс ёғларга бой овқатлар
Нон маҳсулотлари ва фаст-фудларда кўп бўлган сунъий транс ёғлар юрак хасталиги, инсульт ва иккинчи тоифа диабет хавфини жиддий равишда оширади. Улар ҳаёт давомийлиги ва сифатини сезиларли даражада камайтирадиган касалликларнинг юзага келишига сабабчи бўлади. Маҳсулотларни ишлаб чиқаришда сунъий транс ёғларни қўллаш тўлиқ тақиқланмагунча, сотиб олган маҳсулотларнинг таркибини мустақил равишда кузатиб бориш керак. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...