23:30 / 06.12.2022
2 080

Эндокринологга мурожаат қилиш вақти келганидан дарак берувчи 7 аломат

Эндокринологга мурожаат қилиш вақти келганидан дарак берувчи 7 аломат
Фото: Pinterest
Терининг қуриши, сочларнинг заифлашуви, доимий чарчоқ ва уйқусизлик — кўпинча буларнинг барчасини стресс, совуқ об-ҳаво ва қуёш етишмаслиги билан боғланади. Аммо бу аломатлар қалқонсимон без билан боғлиқ муаммоларни кўрсатиши мумкин, деб ёзади The Voice Mag.

Қалқонсимон безнинг асосий вазифаси тироксин, трииодотиронин ва тирокалситонин гормонларини ишлаб чиқаришдир. Улар метаболизмнинг барча турларига таъсир қилади. Қалқонсимон безнинг иши бузилган бўлса, организмдаги барча тизимлар азобланади. Бу дарҳол ташқи кўриниш ва ҳиссий ҳолатга таъсир қилади, чунки безнинг фаолияти марказий асаб тизими билан чамбарчас боғлиқ.

Аёллар беқарор гормонал даражалар туфайли қалқонсимон без касалликларидан кўпроқ азоб чекади: ҳайз даври, ҳомиладорлик, эмизиш каби. Шунинг учун йилига камида бир марта гормонлар даражасини текшириш муҳимдир. Профилактик текширувларни ўтказишдан ташқари, қуйидаги белгилар мавжуд бўлса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Вазн ортиши ёки камайиши ва шиш пайдо бўлиши

Рацион ва жисмоний фаоллик ўзгармаса ҳам вазн ортиши ёки камайиши кузатилмоқдами? Қўшимча килограмм ёки унинг етишмаслиги, кучли шиш қалқонсимон без билан боғлиқ муаммолар ҳақида сигнал бўлиши мумкин. Улар туфайли метаболизм секинлашади ёки тезлашади, овқат ҳазм қилиш бузилади.

Сочлар қуриши, тўкилиши, тери ранги хиралашиши

Қалқонсимон без касалликларининг аниқ ташқи белгилари тери ва сочларда яққол намоён бўлади. Шунинг учун қалқонсимон гормонлар ишлаб чиқаришнинг камайиши ва гормонал етишмовчилик юзага келганда, сочлар қурийди ва тўкила бошайди. Тери қуруқлик ва қичишишдан азият чекади, ёриқлар пайдо бўлиши мумкин, айниқса товон ва тирсаклар соҳасида. Косметолог ёки трихологга боришдан олдин эндокринологга ташриф буюриш тавсия этилади.

Ҳайз циклнинг бузилиши

Гормонал етишмовчилик ҳайз даврининг бузилишига ва бу бепуштликка олиб келиши мумкин. Масалан, гипотиреоз пролактин даражасини ўзгартириши мумкин, бу эса репродуктив функциянинг бузилишига олиб келади. Бепуштликни даволашдан олдин қалқонсимон безнинг ҳолатини текшириш керак.

Мушак ва бўғимларда оғриқ

Мушаклардаги кучсизлик, қўл ва оёқда оғриқлар бўлса, бу шифокорга мурожаат қилиш учун сабабдир. Организм бўйлаб бундай ноқулайлик туғдириши мумкин бўлган туннел синдроми кўпинча қалқонсимон без билан боғлиқ муаммоларга ҳамроҳ бўлади.

Ичак касалликлари

Қаттиқ ич қотиши ёки диарея каби муаммолар қалқонсимон безнинг дисфункциясига боғлиқ бўлиши мумкин. Бундай белгилар билан гастроэнтеролог эндокринолог билан маслаҳатлашишни тавсия қилиши мумкин.

Бўйин соҳасидаги ноқулайлик

Агар ушбу аломатлардан бирини сезсангиз, шифокорга мурожаат қилишни унутманг:
- ютиниш пайтида томоқдаги шиш ҳисси;
- бўйинда бўғилиш ҳисси;
- жағ ёки қулоққа бериши мумкин бўлган бўйиннинг олд қисмидаги оғриқ;
- овознинг хириллаши, терлаш ва йўтал.

Ушбу белгилар қалқонсимон без билан боғлиқ муаммоларни ва ҳатто унда ўсма шаклланиш мавжудлигини кўрсатиши мумкин. Мутахассисга ўз вақтида мурожаат қилиш билан қалқонсимон без касалликларини муваффақиятли даволаш ёки назорат қилиш мумкин.

Кайфиятнинг кескин ўзгариши, ортиқча ишлаш, асабийлашиш

Гипотиреозда чарчоқ, уйқучанлик, диққатни жамлай олмаслик ва кетма-кет бир неча кун бир хил режимда ишлай олмаслик кузатилади. Депрессияга ўхшаш ҳолат қалқонсимон без касаллиги ҳақида сигнал бўлиши мумкин.

Агар ташвиш, ваҳима ҳужумлари, кайфият ўзгариши, асабийлашиш кузатилса, шифокор гипертиреоз борлигидан шубҳаланиши мумкин. Ушбу касалликда тироксин, трииодотиронин гормонлари миқдори кўпаяди. Бу шошилинч даволанишни талаб қиладиган жуда жиддий касалликдир.

Қалқонсимон безни қандай қилиб соғлом сақлаш мумкин?

Албатта, соғлом турмуш тарзини олиб бориш лозим: сифатли уйқу, спорт билан шуғулланиш, чекишни ташлаш ва мутахассислар томонидан профилактик текширувлар.

Ёдга бой овқатлар истеъмол қилиш тавсия этилади — бу қалқонсимон без гормонларининг бир қисмидир. Ёд танқислигининг олдини олиш учун рационга денгиз маҳсулотлари, балиқ ва тухумларни киритиш мумкин.

Ҳар йили қалқонсимон гормонлар даражасини текширишни унутмаслик лозим. Ҳатто кичик ўзгаришлар ҳам бутун организмга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Эндокринологга мурожаат қилиш вақти келганидан дарак берувчи 7 аломат