20:24 / 06.01.2023
913

Ўпка саратонининг дастлабки 6 та аломати

Ўпка саратонининг дастлабки 6 та аломати
Фото: «Новий очаг»
Ҳар қандай саратон касаллигини даволаш мумкин. Фақат бир йўли бор: саратоннинг эрта ташхиси. Бу хасталикдан аввал уни енгиб ўтишнинг энг мақбул чорасидир. Бунинг учун сиз нималарга кўпроқ эътибор беришингиз керак? Қуйида батафсил келтириб ўтамиз.

Аввало, саломатлигингизга бефарқ бўлманг. Танангиз ҳақида вақтида қайғуришни билинг. Агар соғлиғингизда бирор нохуш ўзгариш сезилса, дарҳол ишончли шифокор билан маслаҳатлашинг. Касалликни эрта аниқлаш муваффақиятли даво эканини ҳамиша ёдда тутинг.

Ўпка саратонининг дастлабки белгиларини вақтида кузатиш нима учун муҳим?

Ўпка саратонининг илк белгилари кутилганидек (доимий йўтал, нафас сиқиши, қон аралаш балғам) кечади. Елкаларда кўкрак қафасининг орқа томонида, ҳатто, парадоксал равишда тизза бўғимларида кучли бўлмаган мунтазам оғриқлар кузатилади. Симптомлар эркаклар ва аёллар, чекувчилар ва чекмайдиганлар ўртасида ҳам фарқ қилади. Шу билан бирга, клиник ёш қиёфасини сезиларли даражада ўзгартиради.

Қайд этиш керак, инсон онкологик хавфларни оширадиган факторлар билан узвий боғлиқ ҳолда яшайди. Гарчи доимий соғлом турмуш тарзини танлаганлар ҳам саратондан кафолатланмаган — хасталик ҳар кимга таъсир қилиши мумкин.

Ўпка саратонининг энг кўп учрайдиган белгилари қандай?

Биз ўпка саратони ҳақида маълум бир кузатувларни биламиз, бироқ бу ҳар доим ҳам муқобил келмаслиги мумкин. Ўпка саратонига ишора берадиган энг «машҳур» белгилар кучсиз бўлади ёки бирма-бир пайдо бўла бошлайди. Ушбу белгиларга эътибор беринг:

- доимий йўтал.
- нафас сиқиши.
- респираторли инфекцияларнинг тез-тез такрорланиши.
- йўтал вақтида қон.
- елкаларда, кўкрак қафасида, қўллардаги оғриқ.
- сабабсиз вазн йўқотиш.

Йўтал

Йўтал — ўпкада саратон кечаётганининг энг кенг тарқалган симптомидир. Бу ўпка саратони ҳақида ўйлаганимизда, ақлга келган биринчи хавотирдир. Чунки ўпка саратонига учраган беморларнинг ярмида учрайдиган белги йўталдир. У турли шаклларда бўлиши мумкин: ҳўл ёки қуруқ, тез-тез ёки камдан-кам; кечаси ёки куннинг исталган вақтида қўзғаб қоладиган йўтал. Аксар одамлар йўталга ҳадеганда эътибор беравермайдилар: чангдан, аллергиядан ёки жуда қуруқ ҳаво туфайли йўтал тутган деб ўйлашади. Чекувчилар эса бу борада мутлақо бепарво ёки саратон хавфидан хабарсиз. Бироқ бизни бир неча ҳафтадан сўнг тарк этмаган йўтал жиддий бир нарсанинг аломати бўлиши мумкин.

Нафас сиқиши

Ўпка саратонида бу белги ҳам кенг тарқалган симптомдир. Шу билан бирга анча эрта пайдо бўлади (айниқса, умуман чекмайдиганларда). Одатда, нафас сиқиши жисмоний машқлар (зўриқиш) пайтида пайдо бўлади. Одамлар эса буни ортиқча вазн ёки ёш билан боғлайдилар. Улардан сўраб кўринг-чи, зиналардан чиқиш, тепаликка, юқорига яёв кўтарилиш осонми ёки йўқ. Агар бу машғулотлар завқланишдан кўра қийинроқ туюлса, аллақачон шифокор билан учрашишнинг вақти келган.

Респираторли инфекцияларнинг тез-тез такрорланиши

«Саратон» ташхиси кўпинча турли нафас йўллари инфекцияларининг узоқ вақт даволанишидан кейин янграйди. Агар ўсимта нафас олиш йўлларига яқин бўлса, у балғамнинг нормал оқишини тўсиб қўйиши мумкин. Оқибатда инфекциялар ўпкада узоқ қолиши учун қулай муҳит яратилади. Бу эса аксар ҳолларда бронхит ва пневмонияга олиб келади.

Йўтал вақтида қон

Кутилмаган вақтдаги қон — ташвишланиш учун жиддий сабабдир. Қон билан йўталганда зудлик билан шифокор ҳузурига бориш шарт. Чунки айнан шу симптом ўпка саратони аниқланган беморларнинг бешдан бирида пайдо бўлади. Ва кўпинча йўтал ва нафас сиқиши билан бирга дастлабки белгилар сифатида намоён бўлади. Аммо баъзан қон миқдори жуда кам бўлиб, уни ўтказиб юбориш мумкин.

Елкалар ва қўллардаги оғриқ

Кўплар елкалар ва қўллардаги оғриқни чўзилиш ёки нотўғри букилиш оқибатида содир бўлмоқда деб ўйлайди. Аммо оғриқ саратоннинг илк белгиларидан бири эканини ҳамма ҳам билавермайди. Ўпканинг юқори қисмида пайдо бўладиган ўсмалар баъзан елкадаги оғриққа сабаб бўлади ва жимжилиққача етиб боради.

Кўкрак қафасида оғриқ

Ўпканинг ўзи зарар кўрмаса ҳам, плевра ва унинг атрофидаги тўқималар нерв тугунчаларига бой. Улар мияга оғриқ сигналларини юборади. Буни бемор «кўкрак қафасидаги» ёки «чуқур нафас олгандаги» оғриқ деб билади. Бундан ташқари кўкрак қафасининг орқа томонида оғриқлар кузатилади. Оғриқлар умуртқа поғонасининг қуйи қисмларига қадар тарқайди. Огоҳ бўлиш керак, бел оғриғи саратоннинг дастлабки белгиларидан биридир.

Агар ўсимта асаб тугунларига ҳалал берса, метастазлар умурта поғонаси суяклари, буйрак усти безлари томон ўсган бўлса, умуртқа поғонасининг ўртасида оғриқлар пайдо бўлади. Оғриқ шунчаки ёнбошлаб ётган вақтда ҳам, жисмоний фаолият пайтида ҳам кузатилиши мумкин. Интенсивлик ортиши, одатда тунги вақтда ёки чуқур нафас олиш билан боғлиқ бўлади.

Озиш

Сабабсиз озиш йўқотиш умумий тана вазнининг 5 фоизи ёки 6-12 ой ичида 5 килограммдан ортиқ вазн йўқотиш ҳисобланади. Саратоннинг вазн йўқотишига турли сабаблар бор: иштаҳани камайтиришдан метаболизмдаги ўзгаришларгача. Беморларнинг 35-75 фоизида сабабсиз озиб кетади.

Ўпка саратонининг бошқа белгилари қандай?

Юқорида айтилганларга қўшимча равишда, шифокорлар ва беморлар ўпка саратонининг кам учрайдиган белгилари ҳақида хабар беришади. Улар фильмларда кўрсатилмайди ёки китобларда тасвирланмайди, лекин биз уларни таниб олишимиз учун муҳимдир.

- овознинг хириллаши.
- юз ва бўйиннинг шишиши.
- кучсизлик.
- нафас олишнинг равон ва маромда эмаслиги.
- тромбознинг кучайиши.
- паранеопластик синдром.
- метастазлардан келиб чиқадиган аломатлар.
- танадаги нимадир «носоз» эканини ҳис қилиш.

Ўпка саратони ўзига хосми?

Юрак хуружи белгилари эркаклар ва аёлларда бир хил кечмаганидек, ўпка саратони турлари ўртасида ҳам фарқлар мавжуд. Чекувчиларда майда ва скуамоз ҳужайрали саратоннинг ривожланиш эҳтимоли кўпроқ, асосан катта нафас йўлларида. Аёлларда, ёшларда ва умуман чекмайдиганларда ўпка аденокарсиномаси кўп учрайди. Ўпка аденокарсиномаси ўпканинг периферик ҳудудларида локализация қилинади. Мунатазм ўтириб ишлайдиган одамларда одатий белгилари — енгил нафас сиқиши, доимий чарчоқ ва иштаҳа йўқолиши туфайли салбий ташхис қўйилган.

Ўзингизга ғамхўрлик қилиш жуда муҳим, чунки кўп одамлар муаммони фақат ўсимта ривожланишининг жиддий босқичида аниқлайдилар. Одам ўз-ўзини хавфдан аввалроқ ҳимоя қилгани яхшироқдир.

Қандай асоратлар бор?

Ўпка саратонининг асоратлари ташхисдан олдин ҳам, кейин ҳам пайдо бўлиши мумкин.

Юз ва бўйиннинг шишиши

Бу ҳолат юқори вена кава синдроми деб аталади. Юз, бўйин, қўлларнинг шишиши, бўйин ва кўкракдаги томирларнинг шишишига олиб келиши мумкин. Симптомлар ўпкадаги ўсма қонни юракка қайтарадиган катта томирлардан бирини босиб қолганда пайдо бўлади.

Метастазлар

Кўпинча саратон фақат ўсимта бошқа органларга метастазланганида аниқланади. Аксар ҳолларда ўпкадаги ўсимта суякларга, жигарга, буйрак усти безига ва мияга тарқалади. Метастазларнинг белгилари қандай?

- бош оғриғи, заифлик, судурги (агар метастазлар мияга кирса)
- бел оғриғи, ичак ва сийдик пуфаги назоратини йўқотиш (суяк метастазлари)
- кўнгил айниши, қориннинг юқори қисмида оғриқлар, сариқлик ва қичишиш (жигар метастазлари)

Тромбоз шаклланишининг кучайиши

Ўпка саратони билан оғриган беморларда қон қуйқалари кенг тарқалган муаммодир. Жарроҳлик ва кимётерапия тромбозлар пайдо бўлиш хавфини оширса-да, улар кўпинча даволанишни бошлашдан олдин пайдо бўлади.

Оёқлардаги оғриқ кўпинча чуқур томир тромбозининг белгиларидир. Кўкрак қафасидаги ўткир кучли оғриқ, нафас сиқиши билан бирга, ўпка эмболиясини кўрсатиши мумкин (ўпка артериясининг қон ивиши билан блокланиши).

Қачон шифокорга кўриниш керак?

Юқоридаги белгиларнинг ҳар бири билан, айниқса, қисқа вақтда уларнинг бир нечта комбинацияси кузатилганда дарҳол шифокорга кўриниш лозим. Баъзан симптомлар аста-секин пайдо бўлади ва биринчи «жиддий бўлмаган» аломатлардан ташхис қўйишгача кўп вақт талаб қилиши мумкин. Агар сиз касалликни илк давридаёқ билиб олсангиз, даволаниш анча самарали бўлади.

Ҳеч қачон чекмаган бўлсангиз (ёки чекишни кўп йиллар олдин ташлаган бўлсангиз), танангизни диққат билан кузатиб боришингиз керак. Агар шифокор ташвиш берувчи белгилар мавжуд бўла туриб флуёграфиянинг ўзини етарли деб ҳисобласа, (масалан, компьютер томографияси ўрнига), бошқа шифокорни қидиринг. Афсуски, ўпка саратонига чалиниш учун актив чекувчи бўлишимиз шарт эмас.

Ҳар йили ўпкангизни флуёграфия қилдирасизми?

Яна бир бор таъкидлаш керакки, ҳар бир белги муҳим аҳамиятга эга. Бу майда муаммо ёки аксинча, саломатлигингиз учун улкан хавф даракчиси бўлиши мумкин, аммо чуқур текширувлардан ўтмагнунингизча аниқ била олмайсиз. Соғлиғингизни обдон текширишни талаб қилинг — бу сизнинг манфаатингиз учун муҳим.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Ўпка саратонининг дастлабки 6 та аломати