Атрофдаги инсонларга нисбатан кам касал бўладиган инсонлар саломатлик сирларидан бохабар бўлади. Агар турмуш тарзимизга бир нечта кундалик одатларни киритсак, иммунитетимизни кучайтиришимиз ёки касал бўлиш эҳтимолини камайтиришимиз мумкин. “Новий очаг” нашри касал бўлмаслик учун риоя этиш керак бўлган одатлар ҳақида маълумот берди.
Етарлича дам олиш
Вақтида ухламаяпсизми? Бу ҳолат соғлиғингизга жиддий зарар етказишини унутмаслигингиз керак. Олимлар бир кеча-кундузда етти соатдан кам ухлаган инсонларда тўлиқ саккиз соат ухлаганларга қараганда уч баробар кўпроқ шамоллаш касаллиги эҳтимоли борлигини аниқлади. Хулоса қилиб айтганда, бир кунда етти-саккиз соатдан кам ёки кўп ухламаслик керак.
Гриппга қарши эмланиш
Гриппга қарши эмлаш 50-60 фоиз ҳолларда самарали бўлади ва агар сиз инфекцияни юқтирсангиз, аломатлар унчалик оғир кечмайди. Бундан ташқари, тадқиқотлар шуни кўрсатадики, вакцина юрак хуружи, инсулт, юрак етишмовчилиги ёки бошқа жиддий юрак муаммолари (шу жумладан ўлим хавфи) хавфини учдан бир қисмга камайтиради. Вакцина гриппнинг ҳозирги штамми учун идеал даволаш воситаси бўлмаса ҳам, эмланганингиздан кейин касалликдан қисман ҳимояланасиз.
Чекмаслик
Болалигимиздан чекиш ёмон одат эканлиги ҳақида фикрларни эшитиб келамиз, чекиш зарарли, агар бу зарарли одат сизда бўлса, уни ташлашингиз керак. Зарарли одатлардан воз кечган инсонлар (ёки бу каби одатлари бўлмаган инсонлар) бошқа инсонларга қараганда камроқ касал бўлади.
Сигарет тутуни шиллиқ қаватларга зарар етказади, улар инфекцияларга қарши биринчи тўсиқ бўлиб хизмат қилади ва натижада чекувчилар чекмайдиганларга қараганда икки баравар кўпроқ шамоллашади (ва гриппни тезроқ юқтиришади). Шунингдек чекиш бутун иммунитет тизимини бостиради, бу нафақат юрак ва ўпка касалликларига олиб келади, балки сийдик пуфаги, қон, тўғри ичак, қизилўнгач, буйраклар, ҳалқум, жигар, ўпка ва бошқа органлар саратони ривожланишига ёрдам беради.
Терлаш
Онколог-олимлар томонидан олиб борилган тадқиқот шуни кўрсатдики, мунтазам равишда жисмоний машқлар билан шуғулланадиган постменопозал аёлларда камроқ фаол ҳаёт тарзи билан шуғулланадиган (ўтирадиган эмас, балки камроқ фаол) аёлларга нисбатан шамоллаш эҳтимоли камроқ. Биринчи вариантдаги инсонлар бир йил ичида иккинчи вариантдаги инсонларга қараганда тахминан икки баравар кўп шамоллаган. Жисмоний фаоллик қонда иммунитет ҳужайраларининг кўпайишига ёрдам беради. Кунига 45 дақиқа, ҳафтада беш кун ва ҳамма нарса яхши бўлади.
Қўлларни ювиш
Микробларни оддий совун ва илиқ сув билан ювиш мумкин. Антибактериал совун кераксиз ва ҳатто зарарли: тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бундай маҳсулотлардан фойдаланган инсонлар оддий совун билан қўлларини ювган инсонлар каби кўп шамоллаган. Кафтларингизни қаттиқ ишқалашингиз шарт эмас, бироқ кўчадан келганингизда ва овқатланишдан олдин, бу ишни қилиш шарт. Қўлларингизни камида 20 сония ишқалаб ювишингиз керак.
Мулоқот қилиш
Соғлом ижтимоий ҳаёт соғлиғингизни сақлашга ёрдам беради. Карнеги Меллон тадқиқотчилари инсонларнинг шамоллаш вируси юқтириш ва ким биринчи бўлиб аксиришини кузатган. Ажабланарлиси шундаки, очиқкўнгил инсонлар камроқ касал бўлган, улар дўстлари ва танишлари ва кўпинча ташқарига чиқиб, атрофдагилар билан суҳбатлашган.
Бу ҳодисанинг совуққа алоқаси йўқ, агар кучли ижтимоий алоқаларга эга бўлган инсонлар қийинчиликларга дуч келса, касал бўлиб қолиши ва ҳатто ўлим хавфи бўлиши мумкин эмас. Тадқиқотчилар натижаларни дўстликнинг стрессга қарши ҳимоя таъсири билан боғлашади. Бизнинг ижтимоий мавжудот эканлигимиз эса маълум.
Кулишни яхши кўриш
Соф ҳақиқат: севимли комедиянгиз организмингизга ёрдам бериши мумкин. Ҳайрон қолдингизми? АҚШда ўтказилган бир тадқиқотда севимли комедиячиларининг видеоларини томоша қилган соғлом аёллар организмида NK ҳужайраларининг ғайриоддий юқори фаоллиги бўлган. Булар инфекцияга қарши курашувчи лимфоцитлар бўлиб, табиий қотил ҳужайралар деб ҳам аталади. Туризмга оид видеони кўрган аёлда бундай таъсир кузатилмаган.
Ижобий муносабатда бўлиш
Бу тадқиқот бахтли ва хотиржам инсонлар руҳий тушкунлик, ташвиш ва стрессдан азият чекадиганларга қараганда уч баравар камроқ касал бўлишини кўрсатди. Ҳаётга ижобий муносабат организмнинг ҳимоя кучларини заифлаштирадиган стресс гормонлари (масалан, кортизол) даражасини пасайтиради.