Никлас Сюле фаолиятини якунлаб, интервю вақтида МкДоналдъс еди

1 дақиқа ўқиш245
Никлас Сюле фаолиятини якунлаб, интервю вақтида МкДоналдъс еди

Германиялик ҳимоячи Никлас Сюле профессионал футболчилик фаолиятини якунлаётганини маълум қилди. Боруссия Боруссия Дортмунд билан шартномаси мавсум якунида тугайдиган футболчи "Спиелмачер" подкастида ўзининг 13 йиллик фаолияти, жамоалардаги ўрни ва ўзига хос характери ҳақида очиқ гапирди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Сюле ўзини ҳеч қачон бошқаларга ўхшатишга уринмаганини таъкидлади. У Боруссия Дортмундда сардорлик боғичини тақиб юрган бўлса-да, майдонда бақириб-чақирадиган сардор эмаслигини, Бавария сафида эса бу вазифани бошқалар бажаргани учун ўзини қулай ҳис қилганини айтди. Футболчи ўз принципларига содиқ қолганидан фахрланишини билдирди.

Интервю якунида кутилмаган ҳолат юз берди: Никлас Сюле суҳбатни тўхтатиб, ён хонадан МкДоналдъс пакетини олиб келди. У оч қолганини айтиб, журналист Себастиан Ҳеллманн билан бирга гамбургер ейишни бошлади. Бу ҳолат суҳбатдошларни кулгига чорлади.

Сюле фаолияти давомида вазн билан боғлиқ муаммоларга дуч келганини ҳам яширмади. Бавария сафида ўйнаган даврида у вазн ўлчашдан олдин ортиқча килограммдан қутулиш учун саунада ёмғирпўшда ўтириб тер тўкканини тан олди. У спортдаги муваффақиятларидан кўра, инсонийлик сифатларини сақлаб қолганини устун қўйишини таъкидлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?