Зарина Йўлдошева онасига берган ваъдасини очиқлади

1 дақиқа ўқиш8.6K
Зарина Йўлдошева онасига берган ваъдасини очиқлади
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Актриса Зарина Йўлдошева “Наво” телеканалининг “Меҳмонда” кўрсатувида марҳум онасига берган вадаси туфайли укалари ва синглисини оёққа турғизиб, уйли-жойли қилишни ўз бахтидан устун қўйганини маълум қилди.
  • Суҳбат давомида у ўзини блогер эмас, аввало санъаткор сифатида кўришларини исташини ва реклама орқали қўлга киритган энг катта бойлиги уй бўлганини таъкидлади.

Актриса Зарина Йўлдошева “Наво” телеканалида намойиш этилган “Меҳмонда” кўрсатувида шахсий ҳаёти, ижодий фаолияти ва оиласи билан боғлиқ таъсирли хотиралари ҳақида гапирди. Суҳбат давомида у нега ҳануз турмуш қурмагани, онасига берган ваъдаси ҳамда реклама орқали қўлга киритган катта ютуғи ҳақида очиқчасига сўзлаб берди.

Актрисанинг айтишича, у ўзини блогер эмас, аввало санъаткор сифатида кўришларини истайди. Ижтимоий тармоқларда фаол бўлса-да, унинг асосий мақсади актрисалик фаолияти орқали мухлислар меҳрини қозониш бўлган.

— Кўпчилик мени блогер сифатида қабул қилади. Лекин мен бундай аталишини унчалик ёқтирмайман. Мен учун энг муҳими — актриса сифатида танилишим, дейди Зарина Йўлдошева.

Унинг таъкидлашича, Instagram’даги кузатувчилари сони ортиши ортидан турли рекламавий таклифлар кела бошлаган. Айниқса, “Номус” сериали оммалашгач, актрисага йирик лойиҳалардан таклифлар кўпайган.

Зарина Йўлдошева онасига берган ваъдасини очиқлади

— Реклама орқали қўлга киритган энг катта бойлигим — уй бўлган. Бир қурилиш компанияси мени лойиҳа юзи сифатида танлади ва эвазига кенг хонадон тақдим қилди. Пул тез сарфланади, лекин уй инсон билан қолади, дейди у.

Суҳбат давомида актриса шахсий ҳаёти ҳақида ҳам тўхталиб, оила қуриш масаласига жиддий ёндашишини айтди. Унинг фикрича, инсон турмуш қуришдан олдин танлаган инсонини чин дилдан яхши кўриши ва унинг камчиликларини ҳам қабул қила олиши керак.

Зарина Йўлдошева онасига берган ваъдасини очиқлади

Энг таъсирли жиҳатлардан бири эса актрисанинг марҳум онасига берган ваъдаси бўлди. Заринанинг айтишича, у укалари ва синглиси учун ўз бахтини орқага сурган.

— Онам ҳаётлик пайтида укам ва синглимга қарашга кўп ёрдам берардим. Уларга ҳам она, ҳам опа бўлишга ҳаракат қилганман. Шунинг учун аввал уларни оёққа турғизиб, уйли-жойли қилишни мақсад қилдим. Онамга ҳам шу ҳақда сўз берганман, дейди актриса.

Унинг сўзларига кўра, ҳатто яқинлари “аввал сен турмуш қур” деб кўп марта маслаҳат берган. Аммо Зарина Йўлдошева ўз қароридан қайтмаганини ва аввал оила аъзоларининг келажагини таъминлашни устувор деб билганини таъкидлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?