Тиш ва милклар оғриганда ҳамда ёноқлар шишганда иложи борича тезроқ стоматологга мурожаат қилиш керак. Аммо шундай вазиятлар бўладики, тиш оғриғи ярим тунда ёки узоқ йўлга чиққанда безовта қилади. Бу ҳолатда шифокорга етиб боргунча мустақил тез тиббий ёрдам орқали оғриқни вақтинча тўхтатиб туриш мумкин.
Фото: Shutterstock
Тиш ва милк оғриғи сабабларини аниқлаш
Кўпинча яқинда даволанган тишда оғриқ кузатилади. Милкларда ёки тиш остида яллиғланиш жараёни ривожлангани сабабли оғриқ пайдо бўлади. Касаллик жиддий тус олганда шиш кузатилади. Аввалига шиш деярли сезилмайди, кейин у аста-секин ўсиб боради ва жуда оғриқли бўлади.
Яллиғланишнинг сабаблари қуйидагилар бўлиши мумкин:
- шифокорга ташриф буюргандан кейин нотўғри даволаниш ёки механик шикастланиш сабабли шиш пайдо бўлади ёки касаллик ривожланиб кетади;
- янги тиш чиқаётган пайтда ҳам милк шикастланади, бу эса шиш пайдо бўлишига олиб келади;
- чақалоқлардан ташқари катта ёшли инсонларда ҳам сут ва ақл тиши ўсиши жараёнида шиш пайдо бўлади;
- кўп ҳолларда милкнинг шишиши кариесдан, қаттиқ маҳсулот истеъмол қилгандан ёки тишларни нотўғри ювишдан келиб чиқади.
Тиш оғриғи ва ёноқлар шишганда биринчи тез тиббий ёрдам
Фото: Health Иссуэс
Тиш оғриганда ва милкда шиш пайдо бўлганда оғриқни тўлиқ бартараф этмаса ҳам, енгиллаштирадиган самарали усуллар мавжуд:
- Яллиғланишни сода ва тузли эритма (бир стакан сувга 0,5 чой қошиқдан туз ва сода) билан чайиш орқали енгиллаштириш мумкин;
- Сода эритмасидан (бир стакан сувга 2 ош қошиқ сода) антисептик сифатида фойдаланиш мумкин;
- Шишган милкни прополисли эритма билан чайиш мумкин;
- Бир чой қошиқ доривор ўтлар (мойчечак, шалфей, эман пўстлоғи) ни бир стакан қайноқ сувга солиб, дамлама тайёрланг. У тинчлантирувчи ва шишни камайтирувчи хусусиятга эга;
- Агар тиш атрофидаги милк шишган бўлса, уни бармоқлар билан уқалаш, прополиснинг спиртли эритмаси билан компресс қилиш ёки муз суртиш мумкин;
- Агар яллиғланиш кариесдан келиб чиққан бўлса, майдаланган саримсоқ ва оддий пиёздан оғриётган жойга компресс қилинади.
Яллиғланган соҳани иситиш мумкин эмас, чунки иссиқлик йиринг ҳосил бўлишини тезлаштиради ва оғриқни кучайтиради. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди