Тез вазн ташлашнинг организмга қандай зарарлари бор?

Кўпчилик қисқа вақт ичида вазн йўқотишга интилади. Бироқ мутахассисларнинг таъкидлашича, жуда тез озиш организм учун турли салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. Айниқса қатъий парҳезлар ва кескин калория чекловлари соғлиқ учун хавф туғдиради.
Тез вазн ташлаш натижасида организм зарур витамин ва минералларни етарли миқдорда ололмай қолади. Бу эса ҳолсизлик, бош айланиши, иммунитетнинг пасайиши ва иш қобилиятининг камайишига олиб келиши мумкин. Айрим ҳолларда соч тўкилиши ва тери билан боғлиқ муаммолар ҳам кузатилади.
Мутахассислар кескин озиш мушак массасининг камайишига ҳам сабаб бўлишини таъкидлашади. Организм энергия етишмаслиги сабаб нафақат ёғларни, балки мушак тўқималарини ҳам йўқота бошлайди. Бу эса модда алмашинувининг секинлашишига ва кейинчалик вазннинг тез қайтишига олиб келиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!