date

Қайси меваларни оч қоринга ейиш тавсия этилмайди?

Қайси меваларни оч қоринга ейиш тавсия этилмайди?

Мевалар организм учун фойдали витамин ва минералларга бой маҳсулот ҳисобланади. Бироқ мутахассисларнинг таъкидлашича, айрим меваларни оч қоринга истеъмол қилиш ошқозон ва ичак фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Масалан, цитрус мевалари — апельсин, мандарин, лимон ва грейпфрут таркибида кислота миқдори юқори бўлгани сабаб оч қоринга ейилганда жиғилдон қайнаши ёки ошқозонда ачишиш ҳиссини келтириб чиқариши эҳтимоли бор. Айниқса гастрит ёки ошқозон яраси билан боғлиқ муаммоси бор инсонларга эҳтиёт бўлиш тавсия этилади.

Банан ҳам оч қоринга кўп истеъмол қилинса, организмдаги магний миқдорини кескин ошириб юбориши мумкинлиги айтилади. Бу эса айрим ҳолларда юрак-қон томир тизимига ноқулай таъсир кўрсатиши мумкин.

Шунингдек, хурмо ва нок каби мевалар таркибидаги толалар сабаб оч қоринга ҳазм тизимида оғирлик ҳисси пайдо бўлиши мумкин. Тарвузни ҳам оч қоринга кўп ейиш айрим инсонларда ич кетиши ёки ноқулайлик чақириши эҳтимолдан холи эмас.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Саломатлик » Қайси меваларни оч қоринга ейиш тавсия этилмайди?