Уйқудан олдин овқат ейиш нимага олиб келади?

Кўпчилик кечқурун телевизор кўриб, телефон титкилаб ёки иш билан банд бўлиб, уйқудан олдин овқат ейишга одатланиб қолган. Бир қарашда бу оддий ҳолдек туюлади, аммо кечаси организм дам олишга тайёрланаётган пайтда оғир овқат истеъмол қилиш ҳазм тизимига ортиқча юк бўлади.
Уйқудан олдин овқат ейиш ошқозонда оғирлик, жиғилдон қайнаши, қорин дам бўлиши ва уйқу сифати пасайишига олиб келиши мумкин. Айниқса, ёғли, аччиқ, ширин ёки тез ҳазм бўлмайдиган таомлар кечаси организмни тинчлантириш ўрнига, аксинча, фаол ишлашга мажбур қилади.
Бундай одат вазн ортишига ҳам сабаб бўлиши мумкин. Чунки кечаси одам кам ҳаракат қилади, организм эса олинган калорияни тўлиқ сарфлаб улгурмайди. Натижада ортиқча энергия ёғ сифатида тўпланиши эҳтимоли ошади. Бу ҳолат узоқ давом этса, метаболизм секинлашиши ва семириш хавфи кучайиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!