Ботулизм ўткир инфекцион касаллик бўлиб, уни Ботулизм таёқчаси (Clostridium) анаэроб қўзғатади. Ташқи муҳит таъсирларига жуда чидамли анаэроб кислородсиз шароитда ўсадиган микроблар оиласига мансуб.
Ботулизм умумий инфекцион интоксикация, ошқозон-ичак трактининг бузилиши ва неврологик синдромлар кўринишида намоён бўлади. Бу касаллик ўта хавфли ва кўп ҳолларда ўлимга олиб келади. Ботулизмнинг қўзғатувчиси — Clostridium бактерияси уй шароитида тайёрланган дудланган балиқ ва гўшт, сабзавот ва мева консервалари ҳамда яраларда ривожланади.
Фото: Medical Неwс Today
Ботулизм белгилари ва касалликнинг хавфли томонлари
Ботулизмнинг биринчи белгилари интоксикация кўринишида намоён бўлади: кўнгил айниши, қусиш, қорин оғриғи. Заифлик ва бош айланиши кузатилади. Баъзи беморлар ҳушини йўқотиши ҳам мумкин. Қайт қилиш ва ич кетиши қисқа вақт давом этиб, неврологик белгилар бошланганидан сўнг одатда йўқолади. Кейин эса нерв тизимида бузилишлар содир бўлади, инфекция бош мия ва орқа миядан мушак тўқималарига ўтадиган нерв импулслари блокланади. Натижада мушак толаларининг функцияси камаяди ёки бутунлай йўқолади. Дисфагия (ютина олмаслик), дизартрия (нутқнинг бузилиши), диспноэ (нафас олишнинг бузилиши) вужудга келади, кўз хиралашади ва охир-оқибат қўл ва оёқлар фалажланади.
Агар ўз вақтида тез тиббий ёрдам кўрсатилмаса, бемор нафас олиш мушакларининг тўхташи туфайли ҳалок бўлиши мумкин. Чунки бутун танадаги мушаклар ишдан чиққач, бемор нафас ҳам ололмайди.
Чақалоқларда ботулизмнинг белгилари:
- қабзият;
- заиф йиғи;
- емишда қийналиш ва иштаҳа йўқолиши;
- мушаклар яхши ишламаслиги ёки ва фалаж;
- бошни ушлай олмаслик;
- бўғилиш ва нафас олишнинг қийинлашуви.
Ботулизм қандай аниқланади?
Фото: “Лиса.ру”
Ташхис клиник текширувдан орқали аниқланади. Аммо ботулизм белгилари инсульт ёки Гиен-Барре синдроми билан ўхшаш бўлиши мумкин. Беморнинг қон ва ахлатида бактерияларни аниқлаш учун клиник текширув ўтказилади.
Даволаш
Даволаш юқумли касалликларни даволашга ихтисослаштирилган шифохонада амалга оширилади. Агар интоксикация белгилари юзага келса, дарҳол тез ёрдам чақириш ёки юқумли касалликлар шифохонасига бориш талаб этилади. Бемор айнан нималар истеъмол қилганини шифокорга айтиши муҳимдир. Ботулизмни даволашнинг асосий усули заҳарланишни зарарсизлантирадиган антидотни юборишдан иборат.
Тез ёрдам келишидан аввал беморга қандай ёрдам кўрсатиш мумкин?
Тез ёрдам келишидан аввал ошқозонни ювиш, беморга сорбент ва кўп суюқлик бериш лозим. Улар токсин таъсирини камайтиради.
Ботулизмни олдини олиш
Фото: Medical Today
- Бозорларда ва аҳоли гавжум бўладиган жойларда фуқаролар томонидан уй шароитларида тайёрланиб, ноқонуний равишда сотилаётган, сифати кафолатланмаган дудланган гўшт ва балиқларни ҳамда сабзавот-мева консерва маҳсулотларини харид қилмаслик;
- Шахсий хонадонларда тайёрланган бу каби маҳсулотлар касаллик келтириб чиқариши мумкинлигини унутмаслик;
- 2 ёшгача бўлган болаларга асал бермаслик (асалда ботулизм споралари бўлиши мумкин) ва чақалоқлар учун овқат тайёрлаш ва сақлашда эҳтиёт бўлиш;
- Озиқ-овқатларни консервалашда эҳтиёт бўлиш ва идишлар стерилланганлигига ишонч ҳосил қилиш;
- Яроқлилик муддати ўтган, қадоғи бузилган, кўпикли, моғорли ёки ёмон ҳидли , шикастланган, шишган банка ва қадоқ ва бутилкалардаги таомларни ташлаб юбориш;
- Совуқ овқатларни 5° C дан паст ҳароратда ва иссиқ таомларни 60° C дан юқори ҳароратда сақлаш;
- Очиқ яраларни совун ва сув билан ювиш.
Ботулизм қанчалик кенг тарқалган?
Ботулизм эпидемияси камдан-кам учрайди, аммо ЖССТ маълумотларига кўра, улар инфекция манбасини имкон қадар тезроқ аниқлашни талаб қиладиган фавқулодда вазият эълон қилишни талаб этади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди