Юқори қон босими белгиларини ўз вақтида билиб олинг

Саломатлик1 дақиқа ўқиш2.7K
Юқори қон босими белгиларини ўз вақтида билиб олинг

Гипертония ёки юқори қон босими – кўп ҳолларда аломатсиз кечадиган, аммо организмга жиддий зарар етказадиган касаллик ҳисобланади. Одатда қон босими 180/110 мм. симоб устунидан ошмагунича у сезиларли белгилари билан билинмаслиги мумкин. Бироқ қон босими узоқ вақт давомида юқори бўлса, у турли аъзоларга салбий таъсир кўрсатади.

Кенг тарқалган аломатлар орасида тез-тез ҳожатга чиқиш, айниқса кечаси уйғониш, кўришнинг хиралашиши ёки икки хил кўриш, оёқларда шиш пайдо бўлиши кузатилади. Шунингдек, нафас қисиши, тез чарчаш, заифлик, безовталик, бурундан қон кетиши ҳам юқори қон босимининг кўринишларидан бири бўлиши мумкин. Юрак уришининг нотекислиги, оғриқ сезилиши, бош айланиши ва бош оғриғи ҳам гипертониядан дарак беради.

Гипертониянинг сабаблари турлича бўлиб, улар орасида генетик омиллар ва ташқи муҳит таъсири етакчи ҳисобланади. Биринчи даражали қариндошларида гипертония бўлган одамларда касалликка чалиниш эҳтимоли юқори.

Энг кўп учрайдиган сабаблар қаторида ҳаддан ташқари тузли овқатларни истеъмол қилиш, қон томирларининг ториши, буйрак касалликлари, қандли диабет, қалқонсимон без муаммолари, юракдаги аорта чиқиш йўлининг торлиги, гормонал бузилишлар, шунингдек, буйрак ўсмалари каби ҳолатлар қайд этилади.


Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?