date

Мия қаришини секинлаштирадиган табиий ўсимлик аниқланди

Мия қаришини секинлаштирадиган табиий ўсимлик аниқланди

Federal University of Rio Grande do Sul олимлари олиб борган янги тадқиқот Америка райҳони экстракти мия қаришини секинлаштириши, шунингдек оксидловчи стресс ва яллиғланиш жараёнларини камайтиришини кўрсатди. Илмий иш натижалари Nutrients журналида чоп этилди.

Мутахассислар каламушлар устида тажриба ўтказиб, қўшимчанинг хотира ва ўрганиш жараёнлари учун масъул бўлган гиппокамп қисмига таъсирини таҳлил қилди.

Олинган натижаларга кўра, райҳон таркибидаги бирикмалар организмда моддалар алмашинуви давомида пайдо бўладиган ва ҳужайраларга зарар етказувчи актив кислород шакллари миқдорини пасайтиради.

Маълум қилинишича, актив кислород шаклларининг ортиқча йиғилиши оксидловчи стрессни юзага келтиради. Бу ҳолат айниқса мия ҳужайралари фаолиятига салбий таъсир кўрсатиб, нейрон мембраналарини емириши ва нерв импульслари узатилишини секинлаштириши мумкин.

Шу билан бирга, райҳон экстракти гиппокамп ҳужайра мембраналарининг шикастланишини олдини олгани, яллиғланишни кучайтирувчи TNF-α ва IL-1β молекулалари даражасини ҳам камайтиргани қайд этилди. Олимлар фикрича, ушбу молекулаларнинг юқори миқдори нейрояллиғланишни кучайтириб, мия қаришини тезлаштиради.

Биокимёвий таҳлиллар райҳон таркибида кучли антиоксидант хусусиятга эга розмарин ва хлороген кислоталари катта миқдорда мавжудлигини кўрсатган. Тадқиқотчилар айнан шу моддалар мия ҳужайраларини ҳимоя қилувчи нейропротектив таъсирни таъминлашини таъкидламоқда.

Мутахассислар ушбу натижалар келажакда Америка райҳони экстракти асосида биологик фаол қўшимчалар ҳамда нутрасевтик воситалар ишлаб чиқиш имконини бериши мумкинлигини билдирмоқда. Аммо инсон организми учун энг мақбул доза ва шаклни белгилаш мақсадида қўшимча илмий тадқиқотлар талаб этилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Саломатлик » Мия қаришини секинлаштирадиган табиий ўсимлик аниқланди