18:43 / 19.08.2017
10 391

«С» витамини саратон хасталигига қарши фаол курашиши аниқланди…

«С» витамини саратон хасталигига қарши фаол курашиши аниқланди…
Онкологик хасталиклар ривожланиш жараёнида одам организмида «TET2» ирсининг фаоллигига путур етади. Худди шунинг натижасида саратон хасталиги шишлари кўпайиши учун имконият туғилади. Аскорбин кислотаси эса айни шу ирснинг фаоллиги камайишига йўл бермайди.

Олимлар шу усулни сичқонларда текшириб кўришгачгина сўнгги хулосаларини эълон қилишди. Аскорбин кислотасини катта дозада қабул қилиш сичқонлардаги онкологик хасталик ривожланишини бир неча юз баробарга камайтирди.

Эслатиб ўтамиз, аскорбин кислотаси асосан лимон, мандарин, апельсин, банан, олма ва қулупнайда кўпроқни ташкил этади. Шунинг учун саратон хасталиги билан оғриганларга олимлар юқорида номлари айтиб ўтилган маҳсулотларни кўп миқдорда истеъмол қилишни тавсия этишади.

Манба: Hordiq.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » «С» витамини саратон хасталигига қарши фаол курашиши аниқланди…