Бугун биз қаламга олган мавзу бутун дунёда бўлгани каби ўзбек жамиятида ҳам ўз юзини кўрсатган, табиийлик ва ўзликни кўзимиздан пардалаган, қиз ва йигитларни табиийликдан узоқлаштирган, бир сўз билан айтганда, беўхшов чўччайган лаблару бўртиб чиққан сунъий юзли “қўғирчоқлар”нинг тарқалашига сабаб бўлган иллат – ботокс ҳақида.
Аввало, ботокснинг келиб чиқиши ва унинг моддаси билан танишайлик. 1600-1800 йилларда Америка ҳиндулари ботулинум моддасини ўқларнинг учига суртиб овлаш мақсадида ишлатар эди. 1822 йилда бу моддани даволаш мақсадида ишлатиш мумкинлиги аниқланди. 1949 йилда унинг мушакларни қандай фалажлаши аниқланди. 70-йилларнинг иккинчи ярмида ва 80-йилларнинг бошида ботулинум моддасидан косметик мақсадда фойдаланиш ҳақидаги илк мақола чоп этилди. 1981 йилларда эса илк маротаба бу модда ғилайликни даволаш учун қўлланди.
2002 йилда “Аллерган” фирмаси ботоксни кўз атрофи ва икки қош орасидаги ажинларни йўқотишда ишлатиш борасида FDA – АҚШ Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат вазирлигининг озиқ-овқат маҳсулотлари ва дорилар сифати устидан санитария назорати бошқармасидан рухсат олди. “Аллерган” фирмаси маълумотига кўра, бугунги кунда ботулинум моддаси препаратлари дунёнинг 70 ўлкасида 11 йилдан ортиқ вақтдан бери эстетик ва косметик жарроҳликда қўлланилмоқда. Ҳозирги кунда инсон соғлигига таҳдид ва танаси учун ёт бўлган бу заҳарли модданинг ҳеч бир иккиланишсиз қўлланиши ачинарли ҳолдир. Ушбу амалиёт динимиз ва миллатимиз нуқтаи назаридан қандай баҳоланади деган савол бизни қизиқтириши керак эмасми?! Хўш, Ислом дини ҳозирги гўзаллик амалиёти ҳақида нима дейди?
Ислом дини инсон ўзини Аллоҳ яратган табиатдан бошқа кўринишга ўзгартиришини тақиқлайди. Уламолар чуқур изланишдан сўнг инсоннинг шаклини у яратилган ҳолдан бошқа ҳолатга ўзгартириш мумкин эмаслиги борасида қуйидаги далилларни келтирадилар: “Нисо” сураси, 119-оятда шайтоннинг раҳматдан қувилиш вақтида айтган сўзи келтирилади: “Уларни адаштираман, хом хаёлларга соламан, уларга амр қилсам, чорваларининг қулоқларини кесарлар ва уларга амр қилсам, Аллоҳнинг яратганини ўзгартирарлар”.
Яна “Рум” сураси 30-оятда: “Бас, сен ҳаққа мойил бўлиб, динга юз тут. Бу Аллоҳ одамларни яратган асл табиатдир. Аллоҳнинг яратганини ўзгартириб бўлмас. Ушбу тўғри диндир. Лекин одамларнинг кўпи билмаслар”, дейилган.
Шу хусусда дунёнинг кўзга кўринган баъзи уламолари фатволаридан иқтибослар келтирамиз: “Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам гўзаллашиш мақсади туфайли вужудга татуировка чиздириш, тишларни нозиклаштириб текислаш каби ишларни яратилишни ўзгартириш дея ифодалаб, бу ишни қилганлар Аллоҳнинг раҳматидан узоқ бўлишини айтганлар (Бухорий, “Либос”, 83-87; Муслим, “Либос”, 33).
Шу билан бирга, вужуднинг бирор аъзосида бошқа инсонлар тарафидан ғайритабиий деб кўрилган, инсоннинг руҳий таъсирланишига сабаб бўладиган, одатий бўлмаган ёки ортиқча ҳисобланадиган ҳолатларда буни амалиёт билан тузатиш фитратни бузиш эмас, балки даволаниш деб саналади.
“Юздаги ажинларни кетказиш учун ботулинум дейилган заҳарли (токсик) моддадан олинган суюқликни ажинлар бўлган ерга игна ёрдамида оз миқдорда юборилишдан иборат ботокс амалиёти эса, умуман олганда, инсон табиатига эстетик аралашишдир. Шу сабабдан, бадан ёки руҳ соғлиги тақозо қилмагунича бу амалиётнинг қўлланилиши жоиз эмасдир”, Туркия муфтияти.
Дунёнинг кўплаб уламолари ботулинум моддасини гўзаллик учун эмас, балки фақатгина соғлиқ учун амалиётда қўллашга рухсат берадилар. Аслида заҳарли бўлган бу модда танада кўп вақт туриши билан инсон саломатлигига салбий таъсир қилади. Кунимизда шифокорлар ўзлигини, табиатини йўқотишга астойдил бел боғлаган истак эгаларига ботокснинг зарарли оқибатлари ҳақида бот-бот сўзламоқдалар. Жумладан: “Асли заҳарли модда бўлган ботулинум жарроҳликдан сўнг танада шишлар, гриппдаги ўхшаш ҳолсизлик, қизариш, яра излари, қовоқларнинг тушиши, мушакларнинг нотекисликларини келтириб чиқаради. Жуда кам миқдорда кузатилган бўлса-да, унинг ўта жиддий салбий оқибатлари ҳам бор. Яъни кўришнинг заифлашуви, бутун танадаги кучли қичишиш, нафас бўғилиши, кўнгил айниши, терининг тўкилиши, юрак ўйнаши ёки секин уриши, бавл тутолмаслик, гавда ва бутун аъзоларда кучли ҳолсизликлар кузатилади, бундай ҳолларда беморга тез тиббий ёрдам кўрсатиш зарур бўлади”.
Хулоса қилиб айтамизки, Ғарб оламидан аста-аста кириб келаётган ботоксдан миллатимизнинг гўзал аёллари, опа-сингилларимиз огоҳ бўлишларини ҳамда бу зарарни яхши таниб, ундан ўзларини сақлашларини умид этамиз. Чунончи, дин, қадрият, маданият ва урф-одатларимизга мутлақо зид бўлган ушбу модда инсоният келажаги учун буюк хатар экани очиқ-ойдин кўз ўнгимиздадир. Бинобарин, буюк олима Фотима Самарқандийя, Бибихоним, Увайсий ва Нодирабегимларнинг хотирасига муносиб авлод бўлмоқ ҳамда уларга ҳар жиҳатдан ўхшамоқ барча опа-сингилларимизнинг шарафли бурчидир.
Хушнудбек ҲАСАНОВ
Миср Араб Республикаси Ал-Азҳар университети талабаси
Миср Араб Республикаси Ал-Азҳар университети талабаси
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»