2024 йил 1 июл ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 37 миллион 134 минг кишини ташкил этди. Бу ҳақда Статистика агентлиги (pdf) ҳисобот берди.
Қайд қилинишича, аҳолининг 18 миллион 696 минг нафари эркаклар, 18 миллион 437 минг нафари аёллардир. Мамлакатнинг шаҳар аҳолиси сони 18,9 миллион кишини, қишлоқлар аҳолиси 18,2 миллион кишини ташкил этади.
Агентлик маълумотига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ёши 28,5 йилга тенг. Таққослаш учун, 2014 йилда аҳоли ўртача ёши 27,3 йил эди.
Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли ёшдаги фуқаролар умумий аҳоли сонининг 56,4 фоизига тенг. Шу билан бирга, меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар 32 фоиз, меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар 11,6 фоиз.
Доимий аҳоли сонининг энг кўпи Самарқанд вилоятида қайд этилган – 4 миллион 249 минг нафар. Бу бутун Ўзбекистон аҳолисининг 11,4 фоизи дегани. Шунингдек, Фарғона (4,1 миллион киши), Қашқадарё (3,6 миллион киши), Андижон (3,4 миллион киши) ва Наманган (3,1 миллион киши) вилоятларида нисбатан кўп аҳоли истиқомат қилади.
Доимий аҳоли сонининг улуши энг кам ҳудуд Сирдарё вилояти бўлиб, у ерда 922,1 минг киши яшамоқда. Навоий (1,1 миллион киши), Жиззах (1,5 миллион киши), Хоразм (2 миллион киши) вилоятлари ва Қорақалпоғистонда (2 миллион киши) нисбатан кам аҳоли истиқомат қилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди