
Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида Kungrad Salt Free Zone номли саноат зонаси ишга туширилади. Бу зона Барсакелмес кондан қазиб олинадиган тузни қайта ишлашга ихтисослашади.
Давлат раҳбари қарорига кўра, 2026 йили камида 50 миллион доллар инвестиция жалб қилиш, 2030 йилгача эса жами 200 миллион доллар миқдорида инвестиция киритиш режалаштирилмоқда. Лойиҳанинг биринчи босқичи 2025–2026 йилларда амалга оширилади ва дастлабки ишлар 50 гектарлик ҳудудда бошланади.
Кейинчалик зона ҳудуди 200 гектаргача кенгайтирилиши мумкин. Kungrad Salt Free Zone ҳудудида фаолият бошлайдиган тадбиркорларга беш йил давомида «Нукус» эркин иқтисодий зонаси иштирокчиси мақоми берилади.
Бу эса уларга қўшимча имтиёзлар тақдим этади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар